Қайднома

Қидирув

Криштиану Роналду «Реал» президенти билан учрашди

Криштиану Роналду «Реал» президенти билан учрашди

  20.01.2021 07:40
  0
  188
Криштиану Роналду «Реал» президенти билан учрашди

«Ювентус» ва Португалия терма жамоасининг ҳужумчиси Криштиану Роналду «Реал» президенти Флорентино Перес билан учрашди, деб хабар берди El Chiringuito TV.

Маълум қилинишича, учрашув «Ювентус» базасида, Туринда бўлиб ўтган, аммо томонлар айни пайтда нимани муҳокама қилгани номаълум.

Эслатиб ўтами, Криштиану Роналду 2018 йил ёзида «Реал» дан «Ювентус» га кўчиб ўтган эди. Трансфер суммаси 117 миллион еврони ташкил қилди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2022 йил ёзигача амал қилади.

Жорий мавсумда Криштиану Роналду «Ювентус» билан Италия чемпионатида 14 учрашув ўтказди ва унда 15 гол ва 2 голли пас берди. Шунингдек, у УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидаги 4 ўйинда 4 та гол урди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz