Қайднома

Қидирув

Гаттузо: “Финалда кучлилар ғалаба қозонишига йўл қўйинг”

Гаттузо: “Финалда кучлилар ғалаба қозонишига йўл қўйинг”

  20.01.2021 13:54
  0
  201
Гаттузо: “Финалда кучлилар ғалаба қозонишига йўл қўйинг”

«Наполи» бош мураббийи Женнаро Гаттузо Италия Суперкубоги доирасида «Ювентус»га қарши ўйин олдидан туринликлар устози Андреа Пирло билан дўстлиги ҳамда бўлажак финал ҳақида гапирди:

“Биз 15-16 ёшдан бирга шуғулландик, жаҳон чемпионатида ғолиб чиқдик. Қўлимиздан келган барча совринни ютдик. Пирло фаолиятимда жуда муҳим роль ўйнади. Унга ҳужумкор яримҳимоячи сифатида ўйнаганида ҳам, плеймейкер вазифасини бажарганда ҳам ёрдам бердим. Биз дўстмиз. Майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам яхши вақт ўтказдик. Финалда эса кучлилар ғалаба қозонишига йўл қўйинг. Нима бўлишидан қатъи назар, финал ҳуштагидан кейин ҳам ажойиб дўстлар бўлиб қоламиз”.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz