Қайднома

Қидирув

Фарғонадаги турнирда “Навбаҳор”нинг иккита жамоаси қатнашади

Фарғонадаги турнирда “Навбаҳор”нинг иккита жамоаси қатнашади

  21.01.2021 04:04
  0
  230
Фарғонадаги турнирда “Навбаҳор”нинг иккита жамоаси қатнашади

23 январь куни Фарғона вилояти майдонларида “Фарғона вилоят ҳокими кубоги - 2021” анъанавий халқаро турнири старт олади.

Бу йилги мусобақада 16 та жамоа тўртта гуруҳга бўлинган ҳолда, ғолиблик учун кураш олиб боради.

“Ҳоким кубоги”да Наманган вилояти шарафини “Навбаҳор”нинг иккита жамоаси, яъни, ёшлар ва фарм жамоалари, шунингдек, биринчи лига вакили Уйчининг     “Хотира-79” жамоаси ҳимоя қилади.  

Қуръа натижаларига кўра, Усмон Асқаралиев ҳамда Алишер Маҳмудов мураббийлик қилаётган “Навбаҳор” ёшлар жамоаси Фарғона вилоятининг “Турон”, “Истиқлол” ва Андижоннинг “ЎзТонгХонгКо” жамоалари билан “В” гуруҳидан жой олган бўлса, “Навбаҳор-Фарм” “С” гуруҳида Тошкентнинг “Бунёдкор”, Фарғона вилоятининг “Турон-2”, “Нефтчи-2” жамоаларига қарши майдонга тушади.

Турнир тақвими ва ўйинлар вақти билан юқоридаги суратда танишасиз. 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz