Қайднома

Қидирув

"Пахтакор" Дубайга жўнаб кетди

"Пахтакор" Дубайга жўнаб кетди

  21.01.2021 14:40
  0
  175

"Шерлар" хориж йиғинини ўтказиш учун БААнинг Дубай амирлигига йўл олишди.21 январдан 5 февралга қадар БААнинг Дубай амирлигида йиғин ўтказиш режалаштирилган. Йиғин давомида учта назорат баҳси ташкил этилади. Ўйинлар Россиянинг номдор клублари "Зенит" ва "Спартак", шунингдек, Латвиянинг "Рига" жамоасига қарши ўтказилади. Беллашувлар мос равишда 24 ва 30 январь, 3 февраль кунлари бўлиб ўтади. "Зенит" билан баҳс "Над Ал Шеба", кейинги икки учрашув эса "Жебел Али" мажмуаси майдонида ўтказилади. Ўйинлар Тошкент вақтида келтирилган.

Йиғин мобайнида жамоа Дубайдаги "Гранд Хаятт" меҳмонхонасида истиқомат қилиши мўлжалланган.

24 январь, 12:00, "Над Ал Шеба"

"Пахтакор" - "Зенит" (Санкт-Петербург)

30 январь, 17:00, "Жебел Али"

"Пахтакор" - "Спартак" (Москва)

3 февраль, 17:00, "Жебел Али"

"Пахтакор" - "Рига" (Латвия)

Йиғинда иштирок этадиганлар рўйхати

Дарвозабонлар - Элдор Суюнов, Санжар Қувватов, Азиз Исақов.

Ҳимоячилар - Шерзод Аъзамов, Ҳожиакбар Алижонов, Фарруҳ Сайфиев, Акрам Комилов, Анзур Исмоилов, Марлен Чобанов, Шаҳзод Азмиддинов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Егор Кримец.

Ярим ҳимоячилар - Одил Ҳамробеков, Владимир Козак, Сардор Собирхўжаев, Драган Черан, Аброр Исмоилов, Асад Собиржонов, Диёр Холматов, Ҳожимат Эркинов, Ҳумоюнмирзо Иминов, Руслан Розиев, Шерзод Темиров.

Ҳужумчилар - Эрен Дердийок, Пўлатхўжа Холдорхонов, Улуғбек Ҳошимов.

Мураббийлар штабига узоқ йиллардан бери юртимизда ишлаб келаётган Мирко Еличич келиб қўшилганини таъкидлаб ўтамиз. У жамоадаги фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Бош мураббий - Питер Хюистра.

Мураббийлар - Гоча Ткебучава,  Ласло Ямбор, Мирко Еличич, Анвар Рашидов.

Техник директор - Собир Ходиев.

Спорт директори - Жаъфар Ирисметов.

Шифокор - Умид Баҳромов.

Массажчилар - Шавкат Ерёмин, Виталий Сизов.

Тасвирчи - Ҳожиакбар Шарапов.

Илмий ходимлар - Юрий Сиянов, Сергей Малаштан.

Маъмурлар - Достон Толибжонов, Шоюнус Шоқодиров.


Манба: @pakhtakor_fc


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz