Қайднома

Қидирув

Янги йил мўъжизаси!

Янги йил мўъжизаси!

  22.01.2021 02:20
  0
  293
Янги йил мўъжизаси!

Янги йил арафасида Шотландияда мамлакат кубоги 1|64 финал босқичи ўйинлари ўтказилди ва кичик мўъжиза ҳам кузатилди. Яъни ака-ука Крэйг ва Энди Макаскилл бир кунда бевосита бурчак зарбасидан рақиблар дарвозасини нишонга олишди. Крэйг «Кейт» учун «Хилл оф Бит»га қарши ўйинда ўзини кўрсатган бўлса, унинг акаси Энди «Баки Тистл» сафида «Альбион Роверс» билан ўйинда шу ишни такрорлади. Қойилмисиз? Ака-укаларнинг худди келишиб олгандек, бир кунда ўтказилган 2та ўйинда бурчак зарбасидан тўғри гол уришлари мўъжиза эмасми? Асосийси, уларнинг жамоалари ғалаба қозониб, кубок турнирининг кейинги раундига йўл олди.

Ака-ука Крэйг ва Энди Макаскилл битта лига - Хайлендда иштирок этувчи 2та клуб шарафини ҳимоя қилишади. Шотландия футбол тизимида 5-даражали дивизион ҳисобланган бу гуруҳда ҳаваскорлар тўп суришади. Лекин уларда профессионаллар турнири - Шотландия кубогида иштирок этиш ҳуқуқи бор. Мана, «Кейт» ва «Баки Тистл» клублари бу сафар 1|32 финал қатнашчилари қаторига қўшилди.

Крэйг 25 ёшда ва у асосан ярим ҳимоянинг ўнг қанотида ҳаракатланади. Кичик Макаскилл 4 йилдан буён «Кейт» сафида ўйнамоқда. Энди ҳам ярим ҳимоячи, фақат у 3 ёш кичик укасидан фарқли ўлароқ, марказда тўп суради. Энди вақтида «Инвернесс» (бу клуб ҳозирда Шотландия Чемпионшипида ўйнамоқда) ёшлар жамоасида шуғулланган, кейин ҳозирда укаси ўйнаётган «Кейт» сафига қўшилган. Қолаверса, Энди деярли 2 мавсум Австралия лигасида ризқ топган, 2017 йилнинг охирида эса, «яшил қитъа»дан қайтиб, «Баки Тистл» таркибидан жой олган.

Айтишларича, ака-укалар лигада ким кўпроқ гол уриши масаласида ўзаро мусобақалашишади. Энди ўтган йили қишда олдинга ўтиб олганди, кейин карантин туфайли ўйинлар тўхтаб қолди. «Тўғриси, бир мавсум давомида ҳеч қачон Эндидан кўпроқ гол уролмаган бўлсам керак, - дейди Крэйг. - Лекин ярим мавсумда 6та гол мен учун ажойиб натижадир». Уларнинг жамоалари тақвим бў­йича охирги марта 2019 йилнинг август ойида ўзаро тўқнаш келганди. Ўшанда Эндининг клуби - «Баки Тистл» Крэйг жамоаси - «Кейт»ни шунчаки, «эзиб ташлаганди» - 8:2. Кейинги ўзаро тўқнашув эса 2021 йилнинг апрелига белгиланган.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz