«Ньюкасл» бош мураббийи Стив Брюс Англияда пандемия кучайиб бораётган бир паллада элита футболини тўхтатиб туриш кераклигини таъкидламоқда. «Бундай ҳолатда футболни давом эттириш ахлоқий жиҳатдан нотўғри», - дейди англиялик мутахассис. У шунинг баробарида АПЛни тўхтатмаслик хоҳиши ортида молиявий мажбуриятлар турганини ҳам тушунади: «Тўғри, молиявий нуқтаи назардан қарасак, чемпионатни давом эттириш жуда муҳим. Аммо ахлоқий ва ижтимоий томондан, мутлақо нотўғри бўлиши мумкин».
Гап шундаки, «Ньюкасл» камида 19 нафар футболчи ва ходимга таъсир кўрсатган коронавирус эпидемиясидан энди-энди қутулмоқда. Ҳа, «қарғалар»нинг аксарият вакилларида бало-вирус нисбатан енгил, жиддий аломатсиз ўтди. Бироқ Стив Брюснинг айтишича, «парда ортида»ги икки ходим жуда ёмон аҳволга тушганди. Коронавирусга чалинган дастлабки икки футболчи - Жамол Ласселлес ва Аллан Сен-Максимин эса, хасталик оқибатида асосий таркибдаги жойларини йўқотиб, иккинчи ролга тушишди. Брюс жамоасининг сардори Ласселлес сафга қайтишга тайёр, аммо Сент-Максимин Франциядаги тикланиш жараёнидан кейин Англияда ҳам маълум муддат четда қолиши мумкин. «Коронавирус тезлиги бир ҳафта ичида клубимизни ўраб олиши ва барчани ажратиб юбориши билан даҳшатли кўринмоқда, - дейди Брюс. - Буни жиловлаш қийин, вирус юқтирган одамлар анча оғирлашиб қолмоқдалар. Ҳа, шифокорлар Жамолга ўйнаши учун рухсат беришди, аммо Алланга ҳали вақт керак. Вирус организмни тарк этганидан кейин ҳам кўплар салбий аломатлар ва муаммолар сезилади. Бу ҳолат айниқса, спортчиларга етарлича қийинчиликлар туғдиради».
Хуллас, Брюс мавсумни тўхтатиб туриш масаласида ҳар қандай ҳаракатни қўллаб-қувватлашга тайёр: «Коронавирус қанчалик хавфли эканлигини теран тушуниб улгурдим. Тўғриси, бу жуда қўрқинчли. Ўз тажрибамиздан айтсам, барча тартиб-қоидаларга қатъиян риоя қилдик, аммо ҳозирги шароитда бир киши барчага инфекция юқтириши ҳеч гап эмас. Дейлик, хасталик кириб келганига бир неча ҳафта бўлган пайт ҳам, роса азобландик. Энг яхши футболчиларимиздан бири Сент-Максимин 6-7 ҳафтадан буён «ҳушсиз» ҳолатда, умуман ҳеч нарса қилолмаяпти. Уни қайтаришга уринишнинг ўзи катта муаммо. Молиявий нуқтаи назардан қарасак, ўйинларни давом эттириш тўғридир, футбол томошаси кўплаб одамлар учун завқли эканлигини ҳам яхши тушунаман. Лекин ахлоқий ва ижтимоий жиҳатларни ҳам унутмаслик керак. Англияда одамлар хасталикдан қандай азоб чекишаётганини кўриб турибман. Ходимларимиздан бири шу қадар оғир бўлиб қолдики, унга назар солиш ҳам аянчли эди. Шуларнинг ўзи ўйинларни тўхтатиш учун жиддий сабаб эмасми? Яна қандай жиддий сабаб керак? Афсусдаман».
Стив Брюснинг ўзи вирусдан осонгина қутулди, аммо «Сент-Жеймс-Парк»даги сўнгги воқеалар уни ҳанузгача ларзага солмоқда: «Мутлақо ҳимоясизман, шундай эмасми? Ўтган ҳафта 60 ёшга тўлдим. Тахминан мен билан тенгдош икки ходимнинг аҳволи, вирус уларга қандай таъсир қилганини кўриш жуда қўрқинчли... Ҳамма ташвишланиши керак. Ҳамма ҳимоясиз, ахир! Футболчилар одатда яхши спорт формасида бўлишади, аммо юлдузларимиз ҳам 7 ҳафтадан буён ҳеч нарса қилолмаяптилар. Булар мазкур вируснинг чегараси йўқлигини англатмаяптими?»
М.ПЎЛАТОВ тайёрладиЮС: «COVID-19
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20