Қайднома

Қидирув

Диёр Имомхўжаев: “Икки йиллик аниқ режаларимиз бор”

Диёр Имомхўжаев: “Икки йиллик аниқ режаларимиз бор”

  22.01.2021 11:20
  0
  267
Диёр Имомхўжаев: “Икки йиллик аниқ режаларимиз бор”

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси IFFHS рейтингида сезиларли даражада юқорилаганига эътибор қаратди.

“Статистика ҳар доим ҳам асл ҳақиқатни англатмаслиги мумкин. Аммо миллий чемпионатлар рейтингида Суперлигамиз бир йил аввалги 67-ўриндан 48-ўринга кўтарилгани барибир ёқимли.

Ҳозирча биз Осиёда Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Япония ва Хитойдан кейин бешинчимиз. Эрон, БАА, Қатар биздан кейинги ўринларда.

Юқорида айтганимдек, бунга кўп ҳам жиддий эътибор қаратиш керак эмас. Биз ҳақли равишда ўсишга эришишимиз учун кўп ишлашимиз керак. Икки йиллик аниқ режаларимиз бор. Уддалай олсак, том маънода олдинга қадам ташлашимиз мумкин. Барча ишда Ўзи қўллайверсин ва тўғри йўлдан адаштирмасин”, - деди Имомхўжаев.


Манба: @diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz