Қайднома

Қидирув

Ботирали Эргашев — АГМК футболчисига айланди!

Ботирали Эргашев — АГМК футболчисига айланди!

  22.01.2021 20:00
  0
  169
Ботирали Эргашев — АГМК футболчисига айланди!

Иқтидорли дарвозабон, ёшлар ўртасида Осиё чемпиони бўлган кипер Ботирали Эргашев АГМК аъзосига айланди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод саналган, "Пахтакор" клуби тарбияланувчиси ҳисобланган 25 ёшли дарвозабон фаолияти давомида "Пахтакор", "Навбаҳор", "Динамо" ва "Қўқон-1912" жамоалари дарвозасини қўриқлаган. Янги мавсумдан эътиборан эса маҳоратли посбон АГМК дарвозасига қулф осади.

Ботирали Эргашев АГМК билан 2021 йил якунига қадар шартнома имзолади.

Ботирали Эргашев 1995 йили 23 июнда Наманган вилоятида таваллуд топган. 2018 йили Хитойда ўтказилган Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан ғолибликни қўлга киритган ва ўшанда термамиз дарвозасини муносиб қўриқлаганди.

Ботирали Эргашев фаолияти давомида 53 ўйинда дарвозани қўриқлаган ва 68та гол ўтказиб юборган. Эргашев 17та учрашувда дарвоза даҳлсизлигини қуруқ сақлашга муваффақ бўлган.


Манба: FC AGMK


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz