Қайднома

Қидирув

АГМК ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқa оладими?

АГМК ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқa оладими?

  23.01.2021 19:25
  0
  235
АГМК  ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқa оладими?

ОФК янги 2021 йилги мавсум учун ОЧЛ ва ОФК кубоги мусобақаларига 27 январь куни қуръа ташлайди.

Аввал белгиланганидек, АГМК ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш учун саралаш босқичида иштирок этмайди. Жамоа плей-офф ўйини орқали Қатарнинг "Ал Гарафа" клуби билан ўзаро баҳсда гуруҳ босқичига чиқиш масаласини ҳал этади. Ўйин 7 апрель куни Қатарнинг Доҳа шаҳрида бўлиб ўтади. ОЧЛ гуруҳ босқичига ташланадиган қуръада АГМК ва "Ал Гарафа" жуфтлиги ғолиби тўртинчи саватчадан ўрин олган.

Мазкур ўйинда ғалаба АГМКга ОЧЛ гуруҳ босқичига иштирок этиш ҳуқуқини беради. Аксинча, плей-оффдан ўтилмаган тақдирда жамоа халқаро мусобақадаги иштирокини ОФК кубоги орқали давом эттиради.

Унда олмалиқликар қуръада биринчи саватчадан ўрин олишади. Марказий ҳудудда АГМК Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олади.

Маълумот учун, 27 январь куни Тошкент вақти билан соат 11:30да ОФК кубоги ва 13:30да эса ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими онлайн тарзда ўтказилади.


Манба: FC AGMK


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz