Қайднома

Қидирув

Марат Мифтахуддинов: «Ўйинга режа асосида тайёргарлик кўрдик»

Марат Мифтахуддинов: «Ўйинга режа асосида тайёргарлик кўрдик»

  26.01.2021 08:30
  0
  173
Марат Мифтахуддинов: «Ўйинга режа асосида тайёргарлик кўрдик»

Фарғонада давом этаётган «Ҳоким Кубоги»да 2-тур ўйинлари старт олди. “Бунёдкор” 2-турни бугун «Турон-2»га қарши ўтказади. Бўлажак баҳс олдидан жамоа мураббийи Марат Мифтахуддиновнинг фикрлари билан қизиқдик.

- «Турон-2»га қарши ўйинга режа асосида тайёргарлик кўрдик, ҳаммаси жойида. Ўйлайманки, руҳий томондан ҳам муаммолар бўлмайди. Биринчи баҳсдан кейин йигитлар тўғри хулоса чиқарган ва 1-турдаги хатоларни такрорламаймиз. Таркибда муаммоларимиз йўқ, ҳамма учрашувга тайёр! Биз мусобақада натижа қайд этишдан ташқари, мавсумга тайёргарликни ҳам давом эттиряпмиз. Хусусан, кеча икки маҳал машғулот ўтказдик. Тўғри, ҳар қандай мураббий ўзи қатнашаётган турнирда ғолиб бўлишни истайди, бироқ ҳали мавсум бошланмаган экан, унга тайёргарликни ҳам унутмаслик шарт! Шунинг учун биз иккала йўлдан ҳам кетяпмиз.

Мени қизиқтираётгани бизга қарши «Турон»нинг қайси таркиби ўйнайди? Аралашми ёки номи билан «Турон-2»ми? Аслида рақибимиз сафида тажрибали футболчилар ҳаракат қилиши бизга маъқул. Зеро, йигитлар тажрибали рақибга қарши ўз-ўзидан жиддий кайфиятда майдонга чиқади. Табиийки, рақиб ҳам «Бунёдкор»дек жамоа билан бўладиган беллашувда борини бериб тўп суради. У хоҳ асосий таркиб бўлсин, хоҳ аралаш, бунинг аҳамияти йўқ. Натижада мухлислар чиройли футбол гувоҳига айланади.


Манба: fcbunyodkor.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz