Қайднома

Қидирув

«Реал» Мбаппени нега ололмайди?

«Реал» Мбаппени нега ололмайди?

  27.01.2021 00:25
  0
  229
«Реал» Мбаппени нега ололмайди?

«Реал» «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппени ўз таркибига қўшиб олиш ниятида. Бироқ айрим факторлар бу борада мадридликларга тўсқинлик қилиши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатди.

Биринчидан «Реал» 22 ёшли футболчининг молиявий талабларини бажара олмаслиги мумкин. «ПСЖ» Мбаппега янги шарнома таклиф қилмоқда. Унга кўра, футболчи Неймар сингари йилига 36 миллион евро олади. «Реал» эса унинг ҳозирги маошини беришга қодир, холос. Яъни йилига 21 миллион евро.

Мадрид клуби учун ягона вариант, «ПСЖ» сингари Мбаппега йилига 36 миллион таклиф қилишлари лозим. Бундан ташқари, футболчи имиж хуқуқларининг кўп қисмини ўзида сақлаб қолиши талаб этилади. Одатда «Реал» буни футболчилар билан тенгма-тенг баҳам кўради.

Айни пайтда, «+ироллик клуби» футболчиларнинг маоши учун йилига 448 млн евро сарфламоқда. Бироқ ҳозирги шароитда бу ҳаражатларни қисқартириш талаб этилади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz