Қайднома

Қидирув

Лукаку Ибрани қийнашда давом этади

Лукаку Ибрани қийнашда давом этади

  27.01.2021 06:40
  0
  221
Лукаку Ибрани қийнашда давом этади

«Манчестер Юнайтед» да Златан Ромелуга: «Мен сенга ҳар бир тўғри узатманг учун 50 фунт бераман», деди. Аммо Лукаку бундан таъсирланмади. Ва энди бельгиялик футболчи Италиядаги швед юлдузи олдида ўзини бутун шон-шуҳратида намойиш қилмоқда.

Аслида уларнинг иккаласи ҳам жуда қийин болалик даврларини бошдан кечирдилар. Лукакунинг оиласи шунчалик қашшоқ эдики, онаси Ромелу ва унинг укаси Жорданга сувда суюлтирилган сут берарди. Ибранинг отаси баъзида шунчалик масъулиятсиз эдики, Болқон урушлари оқибатида у ҳаддан ташқари бу иллатга киришиб кетди.

Кеча тунда эса бу икки ажойиб ҳужумчи яна Мадонна дербисида ўзаро тўқнаш келишди.

Италия Кубогининг 1/4 финал босқичида "Интер" "Милан" жамоасини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 31-дақиқасида Златан Ибрагимович ҳисобни очди. Айнан Златаннинг ўзи ўйиннинг 58-дақиқасиди қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

Бир киши кўп бўлиб қолган "Интер" ўйинда ташаббусни ўз қўлига олди ва 71-дақиқада белгиланган пенальтини Лукаку аниқ амалга ошириб, мунозанатни тиклади.

Баҳснинг асосий вақтида кўшиб берилган дақиқаларда Кристиан Эриксен ғалаба тўпини киритиб, "Интер"ни кейинги босқичга олиб чиқди.

"Интер" – "Милан" 2:1

27 январь, 00.45, «Джузеппе Меацца (Сан-Сиро)»

Голлар: 0:1 – 31 Ибрагимович, 1:1 – 71, Лукаку (пенальти), 2:1 – 90 Эриксен.

"Интер" – Ханданович, Шкриньяр, де Врей, Коларов (Янг, 90), Дармиан (Хакими, 46), Видаль, Барелла, Перишич (Мартинес, 67), Брозович (Эриксен, 88), Санчес, Лукаку.

"Милан" – Тэтэрушану, Диогу Далот, Кьер (Томори, 20), Тео, Романьоли, Кессиэ, Салемакерс (Кастильехо, 85), Мейте, Браим Диас (Ребич, 60), Ибрагимович, Рафаэл Леау (Крунич, 85).

Огоҳлантиришлар: Кьер (17), Ибрагимович (45), Лукаку (45), Брозович (52), Ребич (64), Кессиэ (90), Хакими (90).

Четлатиш: Ибрагимович (58).

Қайд этиш жоиз, "Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукаку ва "Милан" форварди Златан Ибрагимовичлар "Милан дербиси"да ўзаро тортишиб қолди.

Биринчи бўлим якунланганлиги ҳақидаги ҳуштак чалинганидан сўнг, Златан Лукаку билан тортишиб кетди. Иккаласи ҳам бир-бирига ниманидир ифодалаб, даҳанаки жангни содир этишди.


Манба: La Gazzetta dello Sport


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz