Қайднома

Қидирув

ОФК Кубоги марказий минтақа жамоалари «E» ва «F» гуруҳидан жой олишди

ОФК Кубоги марказий минтақа жамоалари «E» ва «F» гуруҳидан жой олишди

  27.01.2021 12:35
  0
  175
ОФК Кубоги марказий минтақа жамоалари «E» ва «F» гуруҳидан жой олишди

Ўзбекистон вакиллари, яъни АГМК ёки «Насаф» ОФК кубогининг янги мавсумида «F» гуруҳида ўйнайди.

Ушбу “квартет”да АГМК/«Насаф» (Ўзбекистон), «Олтин Аср» (Туркманистон), «Хўжанд» (Тожикистон) ва «Олой» (Қирғизистон) жамоалари жойлашди.

Гуруҳ ўйинлари 14-20 май кунлари марказлаштирилган ҳолда ўтказилади. Гуруҳ ўйинлари қаерда ўтказилиши кейинчалик ОФК томонидан эълон қилинади.

• АГМК ОЧЛ плей-офф ўйинида 7 апрель куни меҳмонда Қатарнинг «Ал Гарафа» жамоасига қарши ўйнайди. Мазкур ўйиндаги натижага қараб жамоанинг қаерда иштирокни давом эттириши маълум бўлади. Эҳтимолий ғалаба АГМКни ОЧЛ гуруҳ босқичига олиб чиқади ва ОФК кубоги «F» гуруҳидан «Насаф» ўрин олади. Аксинча натижа кузатилса, унда АГМК ОФК кубогида иштирокини давом эттиради.


Манба: FC AGMK


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz