Қайднома

Қидирув

Убайдуллаев “Шахтер” таркибидаги биринчи голини киритди (ВИДЕО)

Убайдуллаев “Шахтер” таркибидаги биринчи голини киритди (ВИДЕО)

  27.01.2021 20:00
  0
  297
Убайдуллаев “Шахтер” таркибидаги биринчи голини киритди (ВИДЕО)

Бекободнинг “Металлург” жамоасидан Солигорскнинг “Шахтер” жамоасига трансфер қилинган Шаҳзодбек Убайдуллаев Белорусь жамоасидаги биринчи голини киритди. Бунинг учун Шаҳзодбекка 56 дақиқа кифоя қилди.

Убайдуллаев янги жамоаси билан мавсум олди йиғинини БАА майдонларида ўтказмоқда. “Шахтёр” мураббийлари Шаҳзодбекни “Динамо” (Киев) га қарши ўтказилган назорат учрашувида (0:2) майдонга туширишмаган бўлишса, Санкт-Петербургнинг “Зенит” жамоасига қарши учрашувнинг (0:2) иккинчи бўлимида ўзбек ҳужумчисига имконият беришди.
Учинчи назорат учрашуви БААнинг “Лива” жамоасига қарши ўтказилди ва Убадуллаев бошланғич таркибдан жой олди. Мазкур ўйиннинг 11-дақиқасидаёқ Шаҳзодбек “Шахтёр” таркибидаги биринчи голини киритишга муваффақ бўлди. Бугун “Металлург” собиқ ҳужумчиси солигорскликлар билан “Краснодар” жамоасига қарши баҳс олиб боришади.

 


Манба: @fcmetallurg


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz