Сўнгги пайтларда ПФЛнинг янгиланган раҳбарияти томонидан турфа ўзгаришларга қўл урилмоқда, лигалар савиясини ошириш йўлида тартибли иш жараёнлари йўлга қўйилмоқда. Бунгача қуйи дивизиондаги савияни бироз бўлса ҳам кўтариш ва тартиб-интизомни яхшилаш мақсадида бир қатор вариантлар синаб кўрилди. Аммо бундай ўзгаришлар ўзини оқлайвермади.
Қолаверса, у ерда мақсадсиз иштирок этаётган ва «кун ўтса бўлди» қабилида иш тутадиган жамоалар ҳам бор эди. Хуллас, яна бир қанча сабаблар туфайли ҳам Суперлигадан кейинги ўринда турувчи лигага нисбатан қизиқишлар сусайганди. ПФЛга эса барча вазият яхши аён эди ва ўтган йилдан бошлаб Про-лигада формат ўзгартирилди. Бир вақтлари Олий лига (Суперлига)да иштирок этган ва сўнгги йилларда Про-лигада кураш олиб бораётган «Хоразм» сал қолса янада қуйироқ дивизионга тушиб кетиши мумкин эди. Ўтган мавсум ўрталарида жамоа шу қадар хавфли ҳудудга яқинлашиб қолдики, натижада клубда бош мураббийни ўзгартиришга эҳтиёж сезилди. Вазиятни тўғри англаган мутасаддилар Ғайрат Шихов ўрнига «Оқ-тепа»дан Александр Ежовни олиб келишди. Бу мураббий ишончни оқлаб, хоразмликларни Про-лигада сақлаб қолди. Навбатдаги суҳбатимиз айнан ушбу мутахассис билан кечди.
- Тўғриси, ҳали ҳам янги мавсум режалари ҳақида аниқ мақсад ва вазифаларга эга эмасмиз, - дейди Ежов. - Машғулотлар бўляпти, аммо мавсумга тайёргарлик жадал суръатларда кечаётгани йўқ. Ҳозир раҳбарият қарорини кутяпмиз. Келаётган мавсумда қандай мақсадлар қўйилади, қайси ўринлар учун курашамиз, бу ҳақда ҳозир ҳеч қандай гап-сўз йўқ.
- Сизни «Оқ-тепа»дан катта мақсадлар билан таклиф қилишганди. Наҳотки, жамоага бўлган эътибор талаб даражасида бўлмаса?
- Тўғри, ўтган йили жамоани қийин вазиятда қабул қилиб олдим ва шукрки, Про-лигада қолиш вазифасини уддаладик. Биз раҳбариятга ўз талабларимизни қўйганмиз, улар шароит яратиб беришни айтишган. Очиғи, клуб олдига юқори мақсадлар қўйилишини хоҳлаймиз.
- Суперлига йўлланмасига эга чиқишни мақсад қилган «Нефтчи», «Бухоро» ҳамда «Динамо» жамоаларининг жорий йилги шашти баландлиги ҳозирданоқ билиниб турибди...
- Биз эса бирфутболчимизни«Динамо»га қўйиб юбордик. Таркибимизда айтарли ўзгаришлар қилганимизча йўқ. Умуман олганда, клубда ҳали диққатга молик янгиликлар бўлмади.
- Наҳотки, Хоразмдай азим шаҳар жамоасини Суперлигага чиқишни мақсад қилганлар орасида кўрмасак?
- Юқорида таъкидлаганимдек, биз ҳам шуни хоҳлаймиз, аммо олдимизга ҳеч қандай вазифа ва мақсадлар қўйилгани йўқ. Боз устига, молиявий муаммоларимиз ҳам бор.
ХУРШИДБЕК суҳбатлашди
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20