Қайднома

Қидирув

Майса яроқсиз экан

Майса яроқсиз экан

  04.02.2021 07:47
  0
  327
Майса яроқсиз экан

Коронавирус сабаб «Астон Вилла»нинг ўйини қолдирилганда, жамоа етакчиси Жек Грилиш «Лидс» - «Брайтон» ўйинини томош қилишга киришди. «Брайтон» сўнгги ўн ўйинда илк марта ғалаба қозонди, Грилиш эса бунга нима сабаб бўлгани ҳақида ўз фикрини билдирди: «Шунчаки, бу майдонда ҳамма сирғаниб тушаверди».

«Элланд Роуд»даги майдонни «Астон Вилла» собиқ форварди Габриэль Агбонлахор ҳам тан­қид қилди. Умуман, «Лидс»нинг ўзи ҳам бўлаётган воқеалардан хурсанд эмас: клуб майсани ўтган ёзда ўзгартирмоқчи эди, бироқ пандемия сабаб етарлича вақт бўлмади. Шу боис, чим аввалги ҳолида қолди, ҳаво совиб, ёғингарчиликлар кузатилгач, унинг сифати ёмонлашди.

«Лидс» нима ўйлаб топди: майсалар билан шуғулланадиган Hewitt Sportsturf компанияси билан келишиб, 300 минг фунтга чим сотиб олди. Даставвал бу маҳсулот «Тоттенхэм»га аталганди, аммо жорий мавсум «шпорлар» стадиони регби ўйинларидан холи бўлгани учун, янги «гилам» тўшашга эҳтиёж сезилмади.

Умуман олганда, майдон идеал кўринишда бўлмасада, унчалик ёмон ҳам эмасди.

Hewitt Sportsturf хизматларидан «Суонси» ҳам фойдаланади. «Лидс» раҳбарияти майсани алмаштириш режасини қўллаб-қувватлади. «Лидс»да мавсум ўртасида етарлича вақт бўлди - уйда ўтиши белгиланган «Саутгемптон»га қарши баҳс қолдирилди, кейинги икки ўйин сафарда кечади. Шу билан жамоа 3 февралда «Эвертон»га мезбонлик қилади. Шу муддатгача майдон тайёр ҳолга келтирилиши шарт.

Майдонлар билан тез-тез муаммолар туғилишига яна бир сабаб, ёзда пандемия даврида майсалар бўйича тўлиқ ишлашга вақт бўлмади. Масалан, Чемпионшипда «Блэкберн» - «Суонси» ўйини қолдирилди, чунки мезбонлар стадионидаги чим ҳолати яроқсиз деб топилди. «Питерборо», «Сандерленд» ва «Трэнмер» ҳам айни пайт ушбу масалада муаммоси бор жамоалар рўйхатида.

 Х.ЮСУПОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz