Қайднома

Қидирув

Фиръавнлар юртидан салом

Фиръавнлар юртидан салом

  05.02.2021 02:20
  0
  312
Фиръавнлар юртидан салом

Мисрнинг «Ал-Аҳли» клуби етти йиллик танаффусдан сўнг яна клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қайтди. «Қизил иблислар» илгари ўзларини чинакамига кўрсата олмаган турнирда имкон қадар узоқроққа боришни истайдилар.

Амалдаги Африка чемпионлари 19 январь куни Цюрихдаги ФИФА штаб-квартирасида ўтказилган қуръа ташлаш маросимида бўлажак рақиблари номини билиб олишди. Мисрликлар мезбон «Ал-Дуҳайл» клубига қарши иккинчи давра ўйинида майдонга тушишади. Германия гиганти «Бавария» билан эса ярим финалда учрашишни мақсад қилишган.

«Ал-Дуҳайл» - яхши жамоа, - дейди «Ал-Аҳли» мураббийи Пицо Мосимане FIFA.com сайтига берган интервьюсида. - Улар Қатарда бўлиб ўтган Юлдузлар Лигасида ғолиб чиқишди. Лигада Хави мураббийлик қилаётган «Ал-Садд» каби яхши жамоалар билан рақобатдош, жазоирлик ажойиб ҳужумчи (Бағдод Бунежа)га эга. «Ал-Дуҳайл» Қатар чемпионатида ғолиб чиқди, чунки уларда маҳоратини намоён эта оладиган ажойиб футболчилар бор. Марио Манжукич яқин вақтгача шу клубда ўйнади. Уларнинг рақибимиз эканликларини билиб, энди яхшилаб ўрганяпмиз. Қуръа жараёнида рақиб танлаш имконимиз йўқ. Кимга қарши тушмайлик, унга муносиб кураш тақдим этишга тайёр туришимиз керак.

Ҳар бир жамоа ва мураббий ўз совринларини қўлга киритиш имкониятига эга эканига ишонади. Аммо ҳақиқат шуки, «Бавария» ва Либертадорес кубоги ғолиби каби грандларга қарши кураш осон бўлмайди. Уларга қараб, бизни қандай буюк ишлар кутиб турганини тушунамиз. Таркибимизда ажойиб футболчилар бор, кўпчилик Муҳаммад Афша Магди ҳақида гапирмоқда. Балки у бизни ўз мақсадлари билан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига олиб келгани учундир. Ваҳоланки, у буни жамоадошларисиз уддалай олмасди. Магди Миср терма жамоаси ўйинчисидир ва бизда бундай даражадаги гол уриш қобилиятига эга футболчи борлигидан хурсандмиз. У плеймейкер ва бизга бўш жой яратишда ҳам ёрдам беради».

Қатарда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг барча иштирокчилари, шу қаторда «Ал-Аҳли» ҳам қудратли «Бавария» билан курашишни орзу қилади.

«Агар биз мусобақа мезбони «Ал-Дуҳайл»ни мағлуб этсак, Мюнхеннинг «Бавария»си билан рўбарў келамиз, аммо бу осон бўлмайди», - дейди Мосимане. - Йўқотадиган ҳеч нарсамиз йўқ ва шундай экан, узоқроққа бориш имконимиз мавжуд. Энг яхши ҳолатда бўлишимиз ва биз билан фахрланишлари учун қитъа, мамлакат ва барча мухлислар байроғини бирданига кўтаришимиз лозим. Агар майдонда бор кучимизни бериб ютқазсак, турнирни хурсандчилик билан тарк этишимиз мумкин, чунки бу ерда савия жуда юқори. Биз буюк ишларни қила олишимизга ишонамиз. Биринчи ўйинда Қатар жамоаси турибди, кейин нима бўлишини кўрамиз. Умид қиламанки, «Бавария» билан курашиш имкониятига эга бўламиз. Улар билан ўйнашни хоҳлардик ва бу биз учун шарафдир. Бизга босим бўлмайди, чунки айнан шу жамоа «Барселона»ни мағлуб этган.

«Ал-Аҳли» клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўйнаган, аммо бу авлод футболчилари билан эмас. Улар Муҳаммад Обрика даврида иштирок этишган, бироқ финалга чиқа олишмаганди, ўшанда. Энди бу бошқа жамоа, бошқача вақт, улар охирги марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашганларидан кейин етти йил ўтди.

«Ҳар бир жамоада имконият бор. Бу 90 дақиқалик ўйин ва агар биз ўйин кунида боримизни берсак, шов-шувли воқеалар ярата олишимиз мумкин. Футбол кутилмаган вазиятлар юз бериши мумкин бўлган ажойиб спорт туридир ва биз «Мазембе»нинг қаҳрамонлигидан ибрат олишимиз лозим».

Мосимане бошқа рақибларга ҳам эътибор қаратди: «Бразилия жамоалари доимо кучли саналишган. Шунингдек, «Ульсан Хьюндай»нинг бир нечта ўйинларини кўрдим, улар ҳам анойи эмас».

Мураббий клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг аҳамиятига шубҳа қилмайди: «Мен ушбу турнирда «Сандаунс»даги мураббийлар штабим билан бирга бўлганман ва мусобақа қанчалик қийин бўлганини эслайман. Бу ФИФА турнири ва унинг ташкилотчилигини бошқа мусобақалар билан таққослаб бўлмайди. Ҳаммаси ажойиб: меҳмонхоналар, саёҳатлар ва ҳоказо. Қатар ҳам буюк мамлакат. Биз 2016 йилда ўйнаганимизда, Жанубий Америка жамоаси ҳатто финалга ҳам чиқа олмаганди».

А.АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz