Қайднома

Қидирув

Келинг, даромадни ҳисоблаймиз

Келинг, даромадни ҳисоблаймиз

  06.02.2021 09:19
  0
  262
Келинг, даромадни ҳисоблаймиз

Футбол иқтисодиёти йўналишида фаолият юритадиган, аниқроғи, клубларнинг даромад-зарарини ҳисоб-китоб қилиб борадиган Deloitte Football Money League аутидорлик гуруҳи йиллик ҳисоботини тақдим этди. Унда Европа клубларининг коронавирус билан «заҳарланган» 2019|2020 йиллар мавсумидаги даромади акс эттирилган.

Европанинг мавсум-2019|2020даги энг сердаромад 20та клуби (Deloitte аудиторлик компанияси талқини)

1. «Барселона» (Испания) — 715,1 млн. евро

2. «Реал» (Испания) — 714,9 млн. евро

3. «Бавария» (Германия) — 634,1 млн. евро

4. «МЮ» (Англия) — 580,4 млн. евро

5. «Ливерпуль» (Англия) — 558,6 млн. евро

6. «Манчестер Сити» (Англия) — 549,2 млн. евро

7. «ПСЖ» (Франция) — 540,6 млн. евро

8. «Челси» (Англия) — 469,7 млн. евро

9. «Тоттенхэм» (Англия) — 445,7 млн. евро

10. «Ювентус» (Италия) — 397,9 млн. евро

11. «Арсенал» (Англия) — 388 млн. евро

12. «Боруссия» Д. (Германия) — 365,7 млн. евро

13. «Атлетико» (Испания) — 331,8 млн. евро

14. «Интер» (Италия) — 291,5 млн. евро

15. «Зенит» (Россия) — 236,5 млн. евро

16. «Шальке» (Германия) — 222,8 млн. евро

17. «Эвертон» (Англия) — 212 млн. евро

18. «Лион» (Франция) — 180,7 млн. евро

19. «Наполи» (Италия) — 176,3 млн. евро

20. «Айнтрахт» (Германия) — 174 млн. евро

**Европанинг 2020 йилдаги энг сердаромад клуби - бу «Барселона». Deloitte Football Money League аутидорлик компанияси ҳисоб-китобига кўра, Каталония гранди ўтган мавсум 715,1 миллион евро топди. Лекин танганинг иккинчи томонини ҳам унутмаслик керак - «Барса» айни пайт «қулоғи»гача қарзга ботган. Айрим манбалар маълумотига қараганда, клубнинг ташқи қарзи аллақачон 1 миллиард евродан ошган ва у ҳақиқий молиявий ин­қироз ҳолатида.

**Рейтингнинг 2-қатори ҳам Испания Ла Лигаси вакилига тегишли - «Реал». Мадрид жамоаси ўтган мавсум ички чемпионатда ғолиб чиқди, лекин асосий рақибидан 200 минг евро кам топди. Тўғри, «Қироллик клуби»да қарз «балдоғи» анча енгил.

**«Бавария»нинг энг сердаромад клублар рўйхатининг 3-поғонасидан жой олганида унинг ЧЛ ва ички турнирлардаги ғалабалари ўрни катта, албатта. 

**Мавсумнинг 20та энг сердаромад клубидан нақ 7таси АПЛ вакилидир. Германиядан эса 4та жамоа бор. Умуман, топ-20га 6та лига иштирокчиси кирди, холос.

**Рейтингдан жой олган Россия Премьер-лигасининг ягона клуби - «Зенит» 15-ўринда. РПЛнинг амалдаги ғолиби даромади 236,5 млн. еврони ташкил қилди. Санкт-Петербург жамоаси ўтган йили рўйхатнинг 28-қаторидан жой олганди. Эътиборлиси, 1 йил давомида «Зе­нит»­нинг даромади 31 фоиз ошдики, бу кучли 20таликда энг катта ўсишдир. Қолаверса, ҳисоботда қўшимча қилинишича, «Зенит»нинг молиявий ҳолати 2019 йилнинг 31 декабрь куни ҳолати бўйича чиқарилган, яъни коронавирус даври ҳисобга олинмаган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz