Қайднома

Қидирув

Ана, холос! Қанақасига унутиш мумкин !

Ана, холос! Қанақасига унутиш мумкин !

  13.02.2021 09:19
  0
  323
Ана, холос! Қанақасига унутиш мумкин !

Эҳ, «Аякс», эҳ... Амстердам клуби 22,5 млн. еврога ҳужумчи сотиб олдию, уни ЕЛ «заявка»сига киритишни унутди... Жамоа бу хатолик учун кимни айблашни ҳам билмаяпти.

Аллер - бу «Шальке»га қайтган 37 ёшли Клас-Ян Хунтелар ўрнига сотиб олинган ҳужумчи. Фахрий футболчи жорий мавсум «Аякс» сафидаги 14та ўйинда 7та гол урганди. Агар Промесни ҳисобга олмасак, Амстердам клубининг ЕЛ учун расмийлаштирган рўйхатида 20 ёшдан катта ҳужумчи йўқ:

Лассина Траоре (20 ёш) - жорий мавсум 11та ўйинда 7та гол

Бриан Броббей (19 ёш) - жорий мавсум 5та ўйинда 2та гол

Сонтье Хансен (18 ёш) - жорий мавсум 1та ўйин

Тўғри, «Аякс» ихтиёрида ҳужумда ҳам бемалол ўйнайдиган тажрибали ярим ҳимоячи Душан Тадич (32 ёш) бор.

«Аякс» яқинда «Вест Хэм»дан ҳужумчи Себастьян Аллерни сотиб олди. Нидерландия гранди бу харид йўлида трансферлар бўйича ўз рекордини янгилади - 22,5 млн. евро. Ўз ўрнида айтиш керак, «Вест Хэм» Аллер учун «Айнтрахт»га 50 «лимон» сарфлаганди. Бироқ Кот-д~Ивуар термасининг франциялик ҳужумчиси «бол­ғачилар» сафида кутилган самарани бера олгани йўқ (жами 54та ўйинда 14та гол, жорий мавсум атиги 3та гол). Қарангки, Аллер Нидерлания лигасига кўчиб ўтганидан кейин дастлабки 6та ўйинда 2та гол уришдан ташқари, яна 4тасига ассистент­лик қилишга улгурди.

Хуллас, «Аякс»нинг Себастьян Аллерни ЕЛ «заявка»сига қўшиши кутилганди (амстердамликлар турнирнинг 1|16 финалида «Лилль» билан ўйнашади), бунинг учун унда 2 февралгача вақт бор эди. Бироқ номаълум сабабга кўра, янги футболчи рўйхатдан четда қолди. «Аякс» вакилларининг тан олишларича, бу - хато оқибати. «Ҳа, рост, Аллер ЕЛ «заявка»сига тушгани йўқ. Ҳозир нега шундай бўлганини аниқлаш учун Нидерландия футбол федерацияси ва УЕФА билан ҳамкорлик қиляпмиз», - дейилади Амстердам клуби изоҳида. «Аякс» шунинг баробарида Уссам Идрисси («Севилья»дан ижара келишуви асосида олинди) ва Квинси Промесни ЕЛ рўйхатига қўшди. Энг қизиғи, улардан иккинчиси яқин орада «Спартак» ихтиёрига қайтиши керак. Клуб ҳаттоки, буни тасдиқлади ҳам.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz