Қайднома

Қидирув

Садио Мане Алисонни дунёдаги энг яхши дарвозабон деб атади

Садио Мане Алисонни дунёдаги энг яхши дарвозабон деб атади

  24.02.2021 22:20
  0
  235
Садио Мане Алисонни дунёдаги энг яхши дарвозабон деб атади

«Ливерпул» ҳужумчиси ва Сенегал миллий терма жамоаси футболчиси Садио Мане “Ливерпуль” дарвозабони ҳақида фикр билдирди.

«Ростини айтсам, баъзида одамлар Алисоннинг хатоларини муҳокама қилишганда ажабланаман. Танқид спортнинг ажралмас қисми эканлигини тушунаман. Аммо, сайёранинг энг яхши дарвозабони битта хатога йўл қўйганда, танқид қилиш ғалати. Бундан ташқари, нафақат у хато қилади, балки бутун жамоа. Алисон бизга қандай ёрдам берди? Усиз биз Чемпионлар Лигаси ва бошқа ҳар қандай кубокни ютқазган бўлардик.

Мен учун Алисон - бу ажойиб ақл омборига эга энг яхши дарвозабон. Кийиниш хонасида у доимо концентрация қилади ва ўзига ишонади. Биз унга далда беришимиз шарт эмас, чунки у билан ҳаммаси жойида», - дея футболчининг сўзларини келтиради ESPN Brazil.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz