Қайднома

Қидирув

«ПСЖ» маъқулми ёки «Сити»?

«ПСЖ» маъқулми ёки «Сити»?

  27.02.2021 08:18
  0
  131
«ПСЖ» маъқулми ёки «Сити»?

«Тоттенхэм» етакчиси Гарри Кейнга 2та реал харидор бор - «ПСЖ» ва «Манчестер Сити». The Mirror маълумотига қараганда, Париж клуби англиялик голеадорга жамоадан кетишлари эҳтимоли бор Килиан Мбаппе ёки Неймар ўрнини босадиган ҳужумчи сифатида қарамоқда.
«Тоттенхэм» Кейн билан бирга ишлаган «ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино уни Лига 1да ўйнашга кўндиришдан умидвор. «Манчестер Сити»нинг Кейнга нисбатан қизиқиши ҳам жиддий, албатта. «Тоттенхэм» эса ўз тарбияланувчисини 150 миллион фунтдан камига сотмоқчи эмас. Гарри жорий мавсум жамоа сафида барча турнирлардаги 33та ўйинда 21та гол уриб, 14та самарали узатмага муаллифлик қилди.
Айтганча, Шошилинч алмашув! «Ювентус» Сон ва Зиданни хоҳлаяпти, Кейнни эса «ПСЖ»да кутишмоқда... Бу хабар қанчалик ҳақиқатга яқинлигини эса вақт кўрсатади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz