Қайднома

Қидирув

Лукаку А Сериянинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди

Лукаку А Сериянинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди

  03.03.2021 08:08
  0
  222
Лукаку А Сериянинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди

«Интер» ҳужумчиси Ромелу Лукаку А Сериянинг февраль ойнидаги энг яхши футболчисига айланди, деб хабар беради Италия чемпионати расмий сайти. Февраль ойида ўтказилган тўртта ўйинда бельгиялик футболчи 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Италия чемпионатининг 2020/2021 йилги мавсумида Лукаку 18 та гол урган ҳолда Криштиану Роналдудан 1 та гол ортда қолмоқда ва тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринда бормоқда. Чемпионлар Лигасида бельгиялик  ҳужумчи 5 та учрашув ўтказди ва 4 та гол урди. Италия кубогида Лукаку 3та ўйин ўтказиб, унда 2та гол урган.

Италия А Сериясида ортда қолган 24 турдан сўнг «Интер» биринчи ўринни эгаллаб турибди. Миланликларнинг кейинги ўйини 4 март куни Тошкент вақти билан соат 00:45да «Парма» га қарши сафарда бўлиб ўтади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz