Қайднома

Қидирув

Артета «Барселона»га тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди

Артета «Барселона»га тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди

  04.03.2021 05:05
  0
  518
Артета «Барселона»га тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микел Артета «Барcелона»га бош мураббий этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди.

“”Барселона” сайловлари пайтида ҳар доим шундай миш-мишлар тарқалмоқда. Бу катта жамоа, мен у ерда футболчи сифатида ўсганман ва бу жамоа билан доимо алоқам бўлади. Аммо энди мен ўз ишимга тўлиқ эътибор бераман. Бизда иш жуда кўп ва менга бу жуда ёқади. «Арсенал» ни бошқариш мен учун катта шараф ва мен бундан жуда хурсандман, - дея Артетанинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Аввалроқ, Артета “Барселона”ни бошқариши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Манбага кўра, ушбу вариант “Барселона”  президентлиги учун бўлиб ўтадиган сайловларида Жоан Лапорта ғалаба қозонган тақдирда амалга ошиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жарёни 2021 йил 7 мартда бўлиб ўтади. Лапортадан ташқари, Каталония клуби президентлигига Виктор Фонт ва Тони Фрейш даъвогарлик қилмоқда.

“Барcелона” жамоасининг амалдаги бош мураббийи Голландиялик мутахассис Роналд Куман жамоани 2020 йил августидан бери бошқариб келмоқда.

Артера “Манчестер Сити” да Хосеп Гвардиоланинг ёрдамчиси сифатида мураббийлик фаолиятини бошлади. 2019 йил декабрь ойида мутахассис Лондоннинг “Арсенал" клуби бош мураббийи вазифасини бажаришга киришди. Артетанинг инглиз клуби билан тузилган шартномаси 2023 йил июнигача амал қилади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz