Қайднома

Қидирув

Бу галги тахмин - 5 фоиз...

Бу галги тахмин - 5 фоиз...

  06.03.2021 07:36
  0
  271
Бу галги тахмин - 5 фоиз...

FiveThirtyEight статистика тизими асосида ишлайдиган суперкомпьютер «Барселона»нинг ЕЧЛ чорак финалига чиқиш имкония­тини атиги 5 фоизга баҳолади.
Чунончи, каталонияликлар 1/8 финалнинг илк ўйинида «ПСЖ»га 1:4 ҳисобида ютқазишди, боз устига, ўз майдонларида. Шундай экан, улар кейинги раундга чиқиш учун Парижда камида 4та гол урган ҳолда 3та тўп фарқи билан ғалаба қозонишлари керак - 4:0, 5:2, 6:3... Суперкомпьютернинг бошқа тахминлари ҳам бор:

- «Барселона» сафарда ғалаба қозонади, аммо кейинги босқичга чиқолмайди - 42 фоиз;

- «ПСЖ» ғалаба қозонади - 35 фоиз;

- Дуранг қайд этилади - 23 фоиз.

FiveThirtyEight тизими шунингдек, «Барса»нинг ярим финалга чиқиш имкониятини 3 фоизга баҳоламоқда, финалга чиқиши 2 фоиз, турнир ғолибига айланиши эса 1 фоизга тенг. Ўз ўрнида эслатма, «Барса» мавсум-2016|2017да «ПСЖ»ни 6:1 ҳисобида енгиб, «суперкамбэк» қайд этиб, компьютер башоратини пучга чиқарганди. Ўшанда суперкомпьютер Каталония клубининг кейинги босқичга ўтиш имкониятини атиги 7 фоизга баҳолаганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz