Қайднома

Қидирув

«Реал» Локателлига қизиқмоқда ва Висинусда ҳам 100 та ўйин бор

«Реал» Локателлига қизиқмоқда ва Висинусда ҳам 100 та ўйин бор

  07.03.2021 08:38
  0
  161
«Реал» Локателлига қизиқмоқда ва Висинусда ҳам 100 та ўйин бор

«Реал» ўз эътиборини «Сассуо­ло» ярим ҳимоячиси Мануэль Локателлига қаратмоқда. Mundo Deportivo нашри хабарида айтилишича, мадридликлар италиялик ярим ҳимоячи трансфери билан ёзда шуғулланмоқчилар. Айтиш ўринли, Локателлига бошқа жиддий даъвогарлар ҳам бор - «Ювентус» ва «Манчестер Сити». Бу футболчи жорий мавсум 21та ўйинда ўз номига 2та гол ва 2та самарали узатма ёзиб қўйди.

Айтганча, «Реал» баҳорнинг илк куни Ла Лига 25-тури доирасида «Реал Сосьедад»ни қабул қилиб, мағлубиятдан зўрға қутулиб қолди. Жамоага 1 очко тақдим этган гол сўнгги дақиқаларда Винисиус Жуниор томонидан урилди. Бу бразилиялик футболчи учун «Реал» сафидаги юбилей - 100-ўйин эди. Асосий факт шуки, Висиниус «Қироллик клуби» тарихида 100та ўйин маррасига етган 3-ёш футболчи бўлди (20 ёшу 232 кунлик). «Реал»да фақат клуб афсоналари - Рауль (19 ёшу 177 кун) ва Икер Касильяс (20 ёшу 125 кун) 100-ўйинни Винисиусдан ёшроқ пайтда нишонлашган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz