Қайднома

Қидирув

Тотализаторни чеклаш бефойда

Тотализаторни чеклаш бефойда

  07.03.2021 11:00
  0
  211
Тотализаторни чеклаш бефойда

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ўтмиш хотираларини ёдга олар экан, ўз тажрибасидан келиб чиқиб, тотализатор ва келишилган ўйинларга қарши кураш масаласига боғлиқ фикрлари билан ўртоқлашди.

- XXI асрнинг дастлабки ўн йиллиги ўрталарида мени Тошкент радиоларидан бирига эксперт сифатида таклиф этишди. Вазифам турли футбол янгиликларини шарҳлашдан иборат эди. Шундай хабарлардан бирига тўхталсам. УЕФА Греция ва Грузия жамоалари ўртасидаги УЕФА кубоги баҳси ҳалол тарзда ўтганини шубҳа остига олди. Греклар ўйин фаворити ҳисобланишган ва учрашувда йирик ҳисоб (адашмасам, 5:2)да ғалаба қозонишганди. Аммо меҳмонлар биринчи бўлимдан сўнг ҳисобда олдинда боришганди (янглишмасам, 2:1). УЕФАдагилар ўйиндаги айни шу воқеалар ривожига кўпроқ пул тикилганига эътибор қаратишган: биринчи бўлимда меҳмонлар ғалабаси, иккинчисида мезбонларники.

Кейинчалик Ўзбекистонда қисқа муддат тотализатор фаолиятига рухсат берилганида, дўстларимдан бири мазкур жараёнда фаол қатнашиб, пул тиккани ҳақида маълумотларни мунтазам етказиб турди. Эътибор берсам, «А» сериядаги тур доирасида камида 1та ўйинда худди шундай комбинация учрар, ўйиндаги воқеаларнинг айни турига 20га 1 кўринишида пул тикиларди. Яъни 1000 евро тиксанг, якунда 20000 оласан. Агар қайси жамоанинг қайси бўлимда ғалаба қозонишини билсанг, албатта.

Ўтган ҳафта Россия чемпионатида ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилди. Демак, тотализаторни тақиқлаш бефойда. Зеро, у ишлайверади, барибир. Ҳозирги технологиялар ривожланган пайт букмекерлик идораларига бориш шарт эмас, шунчаки, интернетга кириш имконияти бўлса, кифоя. Шундай экан, тотализаторга қарши эмас, келишилган ўйинлар сабаблари билан курашиш мақсадга мувофиқдир.

Алишер НИКИМБАЕВ


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz