Қайднома

Қидирув

«Барcелона» Испания чемпионатида ноёб ютуқни қайд этди

«Барcелона» Испания чемпионатида ноёб ютуқни қайд этди

  07.03.2021 11:30
  0
  175
«Барcелона» Испания чемпионатида ноёб ютуқни қайд этди

Хабарингиз бор, Испания чемпионатининг 26-тур учрашувида «Барселона» сафарда “Осасуна”ни мағлуб этди. “Каталониялик”ларнинг голларига Жорди Альба ва Илаш Мориба муаллифлик қилишди.

«Граcэноте Ливе» нашри твиттерда хабар қилишича, «Барселона» Испания чемпионати тарихида бир мавсумда 19 ёшгача бўлган учта футболчиси гол урган биринчи клуб бўлди. Аниқроғи, Ансу Фати 17 ёшида, Педри (18) ва Мориба (18) ушбу мавсум каталонияликлар сафида гол уришди.

Маълумот учун, «Барcелона» 26 учрашувдан сўнг 56 очко тўплаган ҳолда Испания чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. “Осасуна” эса 28 очко билан 13-ўринга жойлашган. Мусобақа пешқадами «Атлетико Мадрид» бугунгача 24та ўйин ўтказган бўлиб Симеоне шогирдлари ҳисобида 58 очко мавжуд.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz