Қайднома

Қидирув

Икки ҳафтада икки финал

Икки ҳафтада икки финал

  07.03.2021 11:14
  0
  196
Икки ҳафтада икки финал

2020 йилги Испания кубоги финали пандемия сабабли номаълум муддатга қолдирилганди. Унда Бильбаонинг «Атлетик» клуби «Реал-Сосьедад»га қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашув 3 апрель куни Севильядаги «Олимпия» стадионида бўлиб ўтади.

Эътиборли томони, 2021 йилги финалда ҳам «Атлетик» иштирок этади. Айнан Севильядаги «Олимпия» стадионида бўлиб ўтадиган баҳсда бильбаоликлар «Барселона»га қарши баҳс олиб боришади. Мазкур финал 17 апрель санасига белгиланган.

«Атлетик» Испания кубоги баҳсларида сўнгги бор 1984 йилда зафар қучган. Ушбу жамоа икки ҳафта ичида икки марта мазкур турнирда ғолиб чиқиш имкониятга эга.

2021 йилди басклар Испания суперкубогини қўлга киритиб бўлишди. Бордию навбатдаги икки финалда ҳам зафар қучадиган бўлишса, учта кубокни қўлга киритиб, Испанияда ўзига хос натижа қайд этишади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz