Қайднома

Қидирув

ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичи учта мамлакатда ўтказилади: «Пахтакор» БААда ўйнайди

ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичи учта мамлакатда ўтказилади: «Пахтакор» БААда ўйнайди

  11.03.2021 12:52
  0
  425
ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичи учта мамлакатда ўтказилади: «Пахтакор» БААда ўйнайди

ОФК расмий сайти ОЧЛ-2021 гуруҳ босқич учрашувлари марказлашган ҳолда қайси мамлакатларда ўтказилишини эълон қилди. Демак, «Ғарб» минтақаси гуруҳ босқич баҳслари 14-30 апрель кунлари учта мамлакат – Саудия Арабистони, БАА ва Ҳиндистонда ўтказилади.

«А», «С» ва «D» гуруҳи ўйинлари Саудиянинг Ар-Риёд ва Жидда шаҳарларида ўтказилса, «B» гуруҳини БААнинг Шаржа шаҳри,«E» гуруҳини эса Ҳиндистоннинг Гоу шаҳри қабул қилади.
Шу тариқа, «B» гуруҳидаги «Пахтакор» ўйинларини БААда ўтказадиган бўлди. ОКМК плей-офф баҳсида Қатарнинг «Ал-Ғарафа» клубини мағлуб этса, «А» гуруҳидан жой олиб, Саудия Арабистонига боради.

Унга кўра 14-30 апрель кунлари бўлиб ўтадиган Ғарб минтақасидаги ўйинлар қуйидаги шаҳарларда ўтади:

"А" гуруҳи: Ар Риёд, Саудия Арабистони
"B" гуруҳи: Шаржа, БАА
"C" гуруҳи: Жидда, Саудия Арабистони
"D" гуруҳи: Ар Риёд, Саудия Арабистони
"E" гуруҳи: Гоа, Ҳиндистон

 

Маълумот учун, "B" гуруҳида "Пахтакор" иштирок этади. АГМК эса плей-оффда ғалаба қозонса "А" гуруҳидан жой олади. 

 

"А" гуруҳи: "Ал-Ҳилол" (Саудия Арабистони), "Шабаб Ал-Аҳли Дубай" (БАА), "Истиқлол" (Тожикистон), "Ал-Гарафа" (Қатар) ёки АГМК (Ўзбекистон)
"B" гуруҳи: "Шаржа" (БАА), "Тракторсози" (Эрон), "Пахтакор" (Ўзбекистон), "Ал Ваҳда" (Саудия Арабистони) ёки "Ал Қува Ал Жавия" (Ироқ)
"C" гуруҳи: "Ал-Дуҳайл" (Қатар), "Ал-Аҳли" (Саудия Арабистони), "Истиқлол" (Эрон), "Ал Шорта" (Ироқ)
"D" гуруҳи: "Ал-Садд" (Қатар), "Ал-Насср" (Саудия Арабистони), "Ал-Виҳдат" (Иордания), "Фулад" (Эрон) ёки "Ал Айн" (БАА)
"E" гуруҳи: "Персеполис" (Эрон), "Ал-Райян" (Қатар), "Гоа" (Ҳиндистон), "Ал Ваҳда" (БАА) ёки "Ал Завра" (Ироқ) 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz