Қайднома

Қидирув

Саудларга имконият яратиш учун...

Саудларга имконият яратиш учун...

  12.03.2021 11:59
  0
  427
Саудларга имконият яратиш учун...

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев «Телеграм»даги каналида доимгидек, футбол оламидаги қизиқарли ва муҳим маълумотлар тафсилотлари билан ўртоқлашяпти. У охирги ҳафта давомида жумладан, ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичи мезбонлик масаласига алоҳида тўхталди, яна «Зенит» билан юз берган воқеа баҳона терма жамоа ҳаётидан бир қизиқ лавҳани эсга олди.

***

- «Ал-Садд» 2021 йили ўз миллий чемпионатида ғолиб чиққан 3-клубга айланди. Бу воқеа Осиё Чемпионлар Лигаси янги мавсуми бошланишидан роппа-роса 1 ой олдин рўй берди. Шу аснода Хави жамоаси ОЧЛ-2022 гуруҳ босқичи йўлланмасини нақд қилди. 2021 йилнинг дастлабки икки чемпиони - булар Ҳиндистон Суперлигаси ғолиби «Мумбай Сити» ва Таиланд бош турнири - Лига 1да тенгсизлигини исботлаган «Патум Юнайтед».

***

- Осиё футбол конфедерация-си 21 февраль куниёқ ОЧЛнинг марказлашган гуруҳ босқичи мезбонларини аниқлашга ваъда берганди. Аммо бир неча марта ишонч ҳосил қилганимиздек, ваъда бериш уйланишни англатмайди. Бугун 8 март, аммо ҳалигача ечим йўқ. Муаммо айнан кутилган жойдан чиқди. Гап шундаки, Эрон ва Саудия Арабистони клублари 2016 йилдан буён бир-бири майдонида меҳмон бўлиш имкониятига эга эмас. Уларнинг ОЧЛ доирасидаги ўзаро ўйинлари бетараф ҳудудда ўтказилмоқда. Асосан БАА, Уммон ва Қатарда. Аммо мусобақа «уй-сафар» тизимида ўтказилган пайт шундай эди. Энди марказлашган форматда эронликларнинг Саудия Арабистонига ташрифлари, саудияликларнинг эса Эронга сафарлари муаммо. Бу эса ушбу мамлакатларнинг гуруҳ босқичига мезбонлик қилиш имкониятини шубҳа остига қўяди. Ваҳоланки, Саудия Арабистони бирданига 3та гуруҳ ўйинларини қабул қилишга даъвогар.

***

- Шундай қилиб, ОФК Мусобақа қўмитасига Саудия Арабис-тонига гуруҳ босқичи ўйинларини қабул қилиш имкониятини яратиш учун нейтрал майдонларда учрашувлар ўтказиш мажбурияти тўғрисидаги қарорни вақтинча бекор қилиш учун овоз беришни таклиф қилди. Бу фақат гуруҳ босқичига тегишли. Яъни «плей-офф» босқичида саудияликлар ва эронликларнинг уй учрашувлари учун яна бетараф майдон излашларига тўғри келади. Мусобақалар қўмитаси катта эҳтимолки, гуруҳ турнири мезбонларини эълон қилиш имкониятини берадиган қарор қабул қилади. Шунда мезбон  мамлакатлар бўйича тахминлар расман тасдиқланади:

«А» гуруҳи - Ар-Риёд (Саудия Арабистони)

«В» гуруҳи - Шаржа (БАА)

«C» гуруҳи - Жидда (Саудия Арабистони)

«D» гуруҳи - Ар-Риёд (Саудия Арабистони)

«Е» гуруҳи - Абу-Даби (БАА)

***

- «Зенит» РПЛ доирасида «Рубин»га қарши ўйин учун футболкалар тўплами олишни унутибди. Табиийки, ўйинни бекор қилиш ёки қолдириш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас, аммо Санкт-Петербург клуби экипировка олиб келиш учун Қозонга қўшимча чартер рейс буюртма қилишга мажбур. Санкт-Петербургдан Қозонга чартер рейс одатда 2-4 миллион рублга тушади. Шунинг-дек, питерликларда машғулотлар экипировкасидан фойдаланиш варианти бор эди.

Нима, Қозон, ахир мамлакат чемпиони келди... Шу воқеа ёдимга 13 йил олдинги бир воқеани эслатиб юборди. Бир сафар терма жамоа маъмури Қатардаги турнирга 20та эмас, 18та формани олиб борибди. Шунда шошилинч равишда Дохадаги турли савдо марказларидаги «Пума» дўконларидан терма жамоа либоси билан бир хил футболка қидириш ва уларга тезда рақамлар ёпиштириб чиқишга тўғри келганди. Дўконларда трасалар топилмаган ва футболчилар маш-ғулотларга мўлжалланганида ўйнашганди. Ҳа, турли воқеотлар бўлган...

***

- Япония ҳукумати 23 июлдан 8 августгача Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиада-2020 пайти хорижлик мухлисларнинг мамлакатга киришларини тақиқлаш бўйича қарор чиқарди.

Алишер НИКИМБАЕВ, «Футболиум»


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz