Қайднома

Қидирув

ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

  01.04.2021 18:48
  0
  299
ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Cоcа-Cола Суперлига 2-тури доирасидаги «Андижон» – «Сурхон» учрашуви якунланганидан сўнг икки жамоа футболчилари ўртасида келишмовчилик юзага келган пайтда «Сурхон» клуби бош мураббийи Рифат Акрамхўжаев ўзини нопрофессионал тарзда тутиб, рақиб жамоа мураббийларидан бирини туртиб юборгани учун унга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди. Шунингдек, ушбу учрашув якунланганидан сўнг икки жамоа футболчилари ўртасида келишмовчилик юзага келган пайтда «Андижон» жамоаси футболчиси Суннатилло Ҳамиджонов «Сурхон» клуби бош мураббийи Рифат Акрамхўжаевга нисбатан жуда қўпол муносабатда бўлиб, ўзини нопрофессионал тарзда тутгани учун Суннатилло Ҳамиджоновга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Cоcа-Cола Суперлига 3-тури доирасидаги «Бунёдкор» – «Андижон» учрашувининг 36-дақиқасида «Бунёдкор» жамоаси футболчиси Иброҳим Томива Гбадамоси оёғининг таг қисми билан рақиб футболчисининг кўкрак қисмига кучли зарба бергани учун 2 та ўйинга дисквалификасия қилинди ва унга жарима интизом чораси қўлланилди.

Cоcа-Cола Суперлига 3-тури доирасидаги «Навбаҳор» – «Насаф» учрашувининг 51-дақиқасида «Навбаҳор» мухлислари ўз норозилигини қўпол тарзда намойиш этиб, «Насаф» футболчилари ва ўйин расмийлари томон майдонга турли буюмлар улоқтирган. Шу сабабли «Навбаҳор Лочинлари» футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди ва агар бундай ҳолат яна такрорланса, клуб уй учрашувини мухлисларсиз ўтказиши бўйича огоҳлантирилди.

У-21 Биринчилиги 2-тури доирасида «Қўқон-1912» – «Қизилқум» учрашувининг 16-дақиқасида «Қизилқум» футболчиси Шаҳзод Туропов ўйин расмийлари шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун 3 та ўйинга дисквалификасия қилинди ва унга жарима интизом чораси қўлланилди.

Про лига 2-тури доирасидаги «Олимпик» – «Оқ-тепа» учрашуви якунланганидан сўнг «Оқ тепа» клуби маъмури Бахтиёр Иргашев ўйин расмийлари шаънига номақбул сўзлар ишлатгани учун унга нисбатан 2 та ўйинга дисквалификасия қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди. Шунингдек, мазкур учрашувдан сўнг «Оқ-тепа» клуби директори Алишер Шоғуломов ҳакамликдан норозилиги бўйича ўйин протоколига ёзма ариза ёзмай туриб, бунинг ўрнига ОАВ орқали ўз норозилигини билдиргани учун жарима интизом чораси қўлланилди.

Про лига 2-тури доирасидаги «Арал Самали» – «Хоразм» учрашуви якунланганидан сўнг «Арал» жамоаси мухлислари ўз норозилигини қўпол тарзда намойиш этиб, майдонга турли буюмлар улоқтирган. Агар бундай ҳолат яна такрорланса, клуб уй учрашувини мухлисларсиз ўтказиши бўйича огоҳлантирилди. Шунингдек, «Арал Самали» бош мураббийи Тимур Турдиев ҳакамликдан норозилиги бўйича ўйин протоколига ёзма ариза ёзмай туриб, бунинг ўрнига ОАВ орқали ўз норозилигини билдиргани учун жарима интизом чораси қўлланилди.


Манба: www.UFA.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz