Қайднома

Қидирув

«Спорт» телеканали ЕЧЛ ва Европа лигасини ҳам трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди

«Спорт» телеканали ЕЧЛ ва Европа лигасини ҳам трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди

  02.04.2021 06:17
  0
  300
«Спорт» телеканали ЕЧЛ ва Европа лигасини ҳам трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди

Келаси мавсумдан бошлаб Европанинг бир қатор халқаро мусобақалари Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниялари телеканаллари орқали намойиш этилади. «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримовнинг твиттердаги саҳифасида маълум қилишича, янги мавсумдан бошлаб Европа Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва яна учта турнирни Ўзбекистон ҳудудида ТВ-трансляция қилиш ҳуқуқини МТРК қўлга киритган.

«Ўзбекистон МТРК футбол бўйича УЕФA Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси, Конференциялар лигаси, Суперкубок, ўсмирлар лигаси мусобақаларининг мамлакатимизда кўрсатиш ҳуқуқини олди. Энди дунёнинг энг кўп кўриладиган турнирлари Спорт телеканалида намойиш этилади», - дея ёзади «Спорт» ТВ директори твиттердаги саҳифасида.

Маълумот учун, сўнгги йилларда клублар ўртасида Европанинг энг нуфузли турнирлари саналмиш ЕЧЛ ва Европа лигаси ўйинларини намойиш этиш ҳуқуқи «UzReportTV» ва «FutbolTV» каналларида эди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz