Қайднома

Қидирув

ПСЖ Мбаппени 120-150 миллион еврога сотишга тайёр

ПСЖ Мбаппени 120-150 миллион еврога сотишга тайёр

  02.04.2021 14:40
  0
  460
ПСЖ Мбаппени 120-150 миллион еврога сотишга тайёр

Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳужумчи Килиан Мбаппе билан шартномани узайтириш борасида келиша олмади, деб хабар бермоқда Le Parisien.

Манбанинг хабарига кўра, клуб Мбаппенинг Евро-2020дан кейин фаолиятини ПСЖда давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилиш истагидан қониқмаяпти.

Манбанинг хабарига кўра, ПСЖ таваккал қилмайди ва шартнома муддати тугагандан сўнг футболчини текинга бериб юбормаслик учун ёз охиридан кечиктирмай қарор қабул қилади. Хабар қилинишича, клуб ҳужумчини 120-150 миллион еврога сотишга тайёр. Қайд этиш жоиз, парижликлар аввалроқ футболчи учун 200 миллион еврогача ишлаб олишларини кутишган.

Франсия чемпионатининг жорий мавсумида Мбаппе 25та ўйин ўтказди ва 20та гол урди. 30 турдан кейин «ПСЖ» 63 очко жамғарган ҳолда «Лилл» билан биринчи ўринни бўлишиб туришибди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz