Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2021 йилдан бошлаб Про лиганинг энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлаш учун сўровнома ўтказишни бошлади, дея хабар бермоқда ташкилот расмий сайти.
Ортда қолаётган март ойида Про лигада дастлабки 2та тур учрашувлари бўлиб ўтди. Мазкур беллашувлар давомида кўплаб футболчи ва мураббийлар ўзларини кўрсатишга эришди.
Март ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар:
Ҳаким Фузайлов (“Динамо”) – 2 та ўйин, 2 ғалаба
Даврон Файзиев (“Бухоро”) – 2 та ўйин, 2 ғалаба
Илҳом Мўминжонов (“Нефтчи”) – 2 ўйин, 1 ғалаба, 1 дуранг
Темур Кападзе (“Олимпик”) – 2 ўйин, 1 ғалаба, 1 дуранг
Март ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар:
Aзамат Aлланиёзов (“Орол”) – 2 ўйин, 2 гол
Марко Обрадович (“Нефтчи”) – 2 ўйин, 2 гол
Наврўзбек Aлимов (“Орол”) – 2 ўйин, 2 гол
Темур Мамасидиқов (“Олимпик”) – 2 ўйин, 1 гол
Aкбар Тўраев (“Нефтчи”) – 2 ўйин, 2 қуруқ ўйин
Сардор Эминов (“Динамо”) – 2 ўйин, 2 ассист.
Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнида Про лига клублари бош мураббийлари ва сардорлари ҳамда мухлислар иштирок этади. Про лиганинг 10 клуби бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган номзодларни учталикка жойлаштириб чиқади. Дастлабки ўринда кўрсатилган номзод 3, мос равишда кейинги икки ўриндагилар 2 ва 1 очколик бўлади.
ЎзПФЛ томонидан футбол мухлислари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаси эса мураббий ва сардорлар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига қўшилади. Бунда мухлислар овози катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган номзод 6, мос равишда кейингилар 4 ва 2 очкодан қўлга киритади. Якунда энг кўп балл тўплаганлар ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилади.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20