Қайднома

Қидирув

Шуҳрат Мақсудов: "Қўқон-1912" ҳурматга лойиқ жамоа

Шуҳрат Мақсудов: "Қўқон-1912" ҳурматга лойиқ жамоа

  02.04.2021 21:10
  0
  228
Шуҳрат Мақсудов:

Coca Cola Суперлига 4-тур доирасидаги "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида "Бунёдкор" устози Шуҳрат Мақсудов иштирок этди.

- Ўйин ҳақида гапиришдан  олдин, билишмча Ойбек Рустамовни бугунги таваллуд айёми экан. Ойбекни бугунги туғилган куни  билан жамоамиз номидан табриклаймиз. Бугунги учрашув биз учун осон бўлмаслигини билардик. "Қўқон-1912" жамоаси ўз майдонида қандай ўйнашини ҳамма билади. Бу жамоа ҳурматга лойиқ жамоа. Ўзим ҳам Бахтиёр Ашурматовни яхши биламан, Зоҳид Нурматов иккалалари  жамоасини қандай руҳлантиришидан ҳам хабарим бор. Шунинг учун бугун осон бўлмаслигини билардим. Ўйлайманки ўйин мухлислар учун ёқди. Футболчиларимга ва олис йўл босиб келиб бизни қўллаб турган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман.

Бугунги ўйин осон бўлмаганини айтган ҳолда дуранг натижа биз учун қониқарли бўлди. Лекин бу дуранг учун ўйнади дегани эмас. Бизда ҳам голга тортадиган бир қатор вазиятлар бўлди. Биринчи таймда қулай имкониятлардан фойдалана олмадик.  Биз дуранг учун ўйнамадик.

Иброҳим Томива дисквалификация туфайли бугунги ўйинни ўтказиб юборди. Ҳар бир футболчининг ўз ўрни бор. Битта футболчига боғланиб қолиш керак эмас деб ҳисоблайман. Бугун ҳужумчиларимиздан қониқиш ҳосил қилдим.

Ҳакамлар хусусида гапирмаган бўлардим. Уларни назорат қиладиган қўмита ўз хулосасини айтгани маъқул.


Манба: ФКҚЎҚОН-1912


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz