Қайднома

Қидирув

Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакордан бошқа барча жамоалар билан бемалол рақобатлаша оламиз”

Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакордан бошқа барча жамоалар билан бемалол рақобатлаша оламиз”

  02.04.2021 21:50
  0
  278
Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакордан бошқа барча жамоалар билан бемалол рақобатлаша оламиз”

Coca Cola Суперлига 4-тур доирасидаги "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Қўқон-1912"  жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов  иштирок этди.

- Бугунги ўйинда иккита жиҳат жуда ранжитган бўлса, иккита вазият қайсидир маънода хурсанд қилди. Бизга ёқмаган холатлар, биринчиси ўз майдонимизда катта устунликка эга бўлган ўйинимизда қимматли очколарни йўқотганимиз бўлса, иккинчиси  бизни қўллаб турган мухлисларимиз гол кўришмагани бўлди.

Қувонтирган жиҳатлар эса, “Бунёдкор”дек жамоалар Қўқонда дуранг қайд этганидан хурсанд бўляпти. Жамоамиз ҳозир барча жамоаларни ўзларини ҳурмат қилишга мажбур қилиша олгани хурсанд қилди. Иккинчиси футболчиларим ўйиннинг охиригача ғалаба учун борини бериб ҳаракат қилишгани бўлди. Шундай ҳаракат қилинса, барибир натижа бўлади. Биз уйда ғалаба қозонишимиз керак, шунда ўзимиздан юқорида турган жамоаларга етиб олардик. Афсуски бугун ғалаба қозона олмадик. Лекин футболчиларимга охиригача курашганликлари учун, майдондаги меҳнатлари учун миннатдорчилик билдираман.

Суҳроб Бердиевнинг тикланиш жараёнлари биз кутганимиздан кўра анча чўзилиб кетди. Ҳали машғулотларга қўшилгани йўқ. Тахминан бир ойлардан кейин унинг майдонга чиқишига умид қилсак бўлади.

Бугун заҳирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтира олишди. Маликжонов, Сидоров, Хожимирзаевлар биз кутган ўйинни намойиш қила олишди. Биз бугун биринчи бўлимда  марказда тўп назоратини кўпроқ йўқотдик. Иккинчи бўлимда эса тўлиқ ўйин назорати жамоамиз томонида бўлди.

Жамоамиздаги футболчилар ўтган мавсумдаги ва бу мавсумдаги ўйинлари билан ҳар қандай жамоага қарши бемалол кураша олишини кўрсатмоқда. Битта мени қониқтирмаган ҳолат , марказда диспетчер ўйинчи йўқлиги бўляпти. Якуба Бамба тўп билан муоамаласи яхши. Лекин унинг ўйини қовушмаса, заҳирамизда унинг ўрнини тўлдирадиган футболчи йўқ. Қисқа қилиб айтсам Қувондиқ Рўзиевнинг ўрнини босадиган футболчи топа олмадик. Дилшод Раҳматуллаевни сўнгги вазиятда жамоамизга таклиф қила олмай қолдик.  Бамба тезроқ биз кутган ўйинни намойиш қилса, бизнинг ўйинимиз янада кучаяди. Биз Пахтакордан бошқа барча жамоалар билан бемалол рақобатлаша оламиз. Тан олиш керак ҳозирги кунда “Пахтакор” юртимиздаги энг кучли жамоа. Мен йигитларимга ишонаман, бугун йўқотган очколаримизни кейинги ўйинларда жойига қўя олишади. Мухлисларимизга ҳам ишонаман, улар бизни ҳеч қачон ёлғизлатиб қўйишмайди. Биз бугун мухлисларимиз олдида қарздор бўлиб қолдик ва алббата кейинги ўйинларда қарзимизни узамиз.

Албатта Шуҳрат Мақсудов яхши жамоа тузган. Жамоамиз номидан “Бунёдкор” жамоасига ва Шуҳрат Мақсудовга кейинги ўйинларда омад тилайман.


Манба: ФКҚЎҚОН-1912


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz