Қайднома

Қидирув

Роналдунинг сардорлик боғичи хайрия аукционида 63 минг еврога сотилди.

Роналдунинг сардорлик боғичи хайрия аукционида 63 минг еврога сотилди.

  02.04.2021 23:40
  0
  243
Роналдунинг сардорлик боғичи хайрия аукционида 63 минг еврога сотилди.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабарига кўра, Сербия ва Португалия терма жамоалари ўртасида кечган Белграддаги ўйин пайтида Криштиану Роналду ғазаб билан ерга улоқтирган сардорлик боғичи Сербиядаги хайрия аукционида 7,5 миллион динорга (63,8 минг евро) сотилди. Мазкур маълумотлар жума куни хайрия аукционининг онлайн портали томонидан эълон қилинди.

Маълум бўлишича, аукцион ёпилишидан олдин сўнгги дақиқаларда боғич учун кураш янада кучайган. Нарх 6 миллион динордан 7 миллион 500 минг 10 диноргача кўтарилди, аммо сўнгги сонияларда MozzartBet логин остида қатнашган иштирокчи ким ошди савдосида камида 10 динор билан рақибларини ортда қолдирди.

Олдинроқ аукционда сардорлик боғичи учун нархлар ақл бовар қилмайдиган даражада 1 миллиард 280 миллион динорга (10,8 миллион евро) кўтарилган эди, аммо иштирокчиларнинг фикрига кўра, таклифлар тўловга қодир эмаслиги аниқланди. «Ушбу маблағ бемор болани даволашга сарфланади», дейишди ташкилотчилар.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz