Қайднома

Қидирув

«Интер» Лукакуни сотиши мумкин

«Интер» Лукакуни сотиши мумкин

  03.04.2021 18:54
  0
  335
«Интер» Лукакуни сотиши мумкин

Миланнинг «Интер» клуби яхши таклиф тушадиган бўлса, бельгиялик ҳужумчиси Ромелу Лукакуни сотиб юборишга тайёр. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатди.

Аслида миланликлар 27 ёшли ҳужумчи билан хайрлашмоқчи эмаслар. Бироқ юзага келган молиявий қийинчиликлар туфайли «Интер» бир қатор футболчиларини сотиб юбормоқчи. Лукаку ҳам шулар қаторида. «Интер» унинг трансферини 120 млн. еврога баҳоламоқда.

Бельгиялик футболчи «Интер» сафида 2019 йилдан буён тўп суради. Миланликлар уни «Манчестер Юнайтед»дан 80 млн. еврога харид қилишган. Унинг амалдаги шарномаси 2024 йилда ниҳоясига етади. Жорий мавсумда Лукаку 36та учрашувда 25та гол урди ва 7та голга ассистентлик қилди. 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz