Қайднома

Қидирув

«Ливерпул»да ўсиш

«Ливерпул»да ўсиш

  04.04.2021 18:07
  0
  268
«Ливерпул»да ўсиш

Англия чемпионатининг 30-турида «Ливерпуль» «Арсенал»ни (3:0) йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.

Юрген Клопп бошчилигидаги жамоа қаторасига учта учрашувда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Бундан олдин ливерпулликлар «Вулверхэмптон» (1:0) ва «Лейпциг»ни (2:0) доғда қолдиришганди.

Мерсисайдликлар 2020 йилнинг июнь ойидан буён илк бора шундай серия қайд этишди. Умуман олганда, жорий мавсумда «Ливерпуль» декабрь ойида иккита учрашувда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмаганди.

Шу ўринда айтиш жоиз, «Ливерпуль» 2021 йилда АПЛ баҳсларида 16 очко жамғарди. Шундан 15таси сафар ўйинларида, биттаси эса уй учрашувида қўлга киритилган.

Айни пайтда ливерпулликлар уй учрашувларда қаторасига олти марта мағлубиятга учраб, ўзига хос нохуш серияни қайд этиб туришибди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz