Қайднома

Қидирув

Футболчи наркодилер

Футболчи наркодилер

  04.04.2021 20:53
  0
  248
Футболчи наркодилер

Колумбия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Жон Виафара А+Ш худудига наркотик моддаларни олиб киргани учун 11 йиллик қамоқ жазосига махкум қилинди. Бу ҳақда Dallas News нашри хабар тарқатди.

2018 йили Виафара Марказий Америка ва А+Ш худудига Колумбиядан катерлар ва қўлбола сувости кемаларида кокаин олиб кириш билан шуғулланадиган гуруҳга алоқадорликда айбланганди.

Яқинда Техас суди унинг устидан хукм ўқиди. Умуман олганда бу иш юзасидан беш киши суд қилинган. Жиноятчиларнинг яна бири 11 йилга қамалди.

Виафара футболчилик фаолиятини 2015 йилда якунлаан. У фаолияти давомида «Портсмут», «Саутгемптон» ва «Реал Сосьедад» каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, Колумбия терма жамоаси сафида 43та ўйин ўтказган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz