Қайднома

Қидирув

Агуэро «Манчестер Юнайтед»га ўтмайди

Агуэро «Манчестер Юнайтед»га ўтмайди

  04.04.2021 22:07
  0
  421
Агуэро «Манчестер Юнайтед»га ўтмайди

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер «Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэронинг «+изил иблислар» сафига ўтиши мумкинлиги тўғрисидаги хабарларга изоҳ бериб ўтди. Хабарингиз бор, аргентиналик футболчи мавсум якунланганидан сўнг «Манчестер Сити»ни тарк этади.

«Мен «Манчестер Юнайтед» сафида ўйнаётганимда рақобатчи клуб сафига ўтсам қандай тушунган бўлардинглар? Ўз клубига содиқлик – мен юқори баҳолайдиган ҳислатлардан бири. Шу боис ҳам унинг бир клуб сафида ўн йил ўйнаб, рақобатчи сафига ўтишига ишонмайман.

Тўғри биз профессионаллармиз. Лекин сиз «Манчестер Юнайтед»да ўйнасангиз  «Манчестер Сити»га ўтмайсиз. Албатта, бундай трансферлар ҳам бўлган. Лекин мен бундай ўтишларга қаршиман»,-деди Сульшер.

Эслатиб ўтамиз, 2009 йили Карлос Тевес «Манчестер Юнайтед»дан «Манчестер Сити»га ўтганди. Умуман олганда, 40 нафардан ошиқ футболчилар Манчестернинг икки жамоаси сафида тўп суришган. Энди Коул, Оуэн Харгривз, Петер Шмейхель ва бошқалар шулар жумласидандир.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz