Қайднома

Қидирув

Ди Мария Мессининг жамоадоши бўлишдан умидвор

Ди Мария Мессининг жамоадоши бўлишдан умидвор

  06.04.2021 00:52
  0
  246
Ди Мария Мессининг жамоадоши бўлишдан умидвор

ПСЖнинг 33 ёшли аргентиналик ярим ҳимоячиси Анхел Ди Мария ватандоши Лионель Мессининг «Барселона»да ўйнаши ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Фаолиятим давомида орттирган тажрибамга асосланиб, Лео бошқа сайёрадан келган деб ўйлайман. Қачондир унинг жамоадоши бўлсам жуда яхши бўларди. Энди у «Барселона» футболчиси ва амалдаги шартномаси бор. Келинг, келажакда нималар бўлишини кузатайлик.

Мен у билан жуда кўп мулоқот қиламан ва ҳар доим унга асосий нарса унинг бахт ва оиласининг фаровонлиги эканлигини айтаман. Бошқа нарса дейиш қийин», - дея Ди Мариянинг сўзларини келтиради Goal.

Ушбу мавсумда Ди Мария ПСЖ сафида барча турнирларда 31 учрашувда қатнашиб, 6та гол ва 12та голли пас берди. Унинг Париж клуби билан шартномаси 2022 йил ёзигача амал қилади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz