Қайднома

Қидирув

ОЧЛ саралаш босқичи. «Ал Гарафа» — АГМК: превью

ОЧЛ саралаш босқичи. «Ал Гарафа» — АГМК: превью

  05.04.2021 17:10
  0
  516
ОЧЛ саралаш босқичи. «Ал Гарафа» — АГМК: превью

АГМКнинг Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичидаги рақиби — «Ал Гарафа»га қарши ўйин олдидан бўлажак баҳс ҳақидаги қисқача превьюни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

"Ал Гарафа" (2004 йилгача "Ал-Иттиҳод" дея номланган) 1979 йилда ташкил топган. «Ал Гарафа» Қатар юқори дивизиони - Юлдузлар лигаси иштирокчиси саналади. Айни пайтда жамоани сербиялик мутахассис Славиша Йоканович бошқаради. У илгари «Партизан», «Муангтонг Юнайтед», «Левски», «Эркулес», «Уотфорд», «Маккаби», «Фулхэм» каби клубларда ишлаган. Славиша Йоканович 2019 йилдан эътиборан «Ал Гарафа»ни бошқармоқда.

Таркибда юлдуз ўйинчилардан Ку Жа Чол ва Софиан Ханни сингари таниқли футболчилар бор.

«Ал Гарафа» жорий мавсум Қатар Юлдузлар лигасида 21 ўйинда 30 очко тўплаб 6-ўринни эгаллаб турибди.  Тўплар нисбати: 36-33.

«Ал Гарафа» жамоаси илк бор 2006 йилги мавсумда ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнаган ва шу кунгача ушбу мусобақада жами 53 ўйин ўтказган. «Ал Гарафа» ўтказилган учрашувларда 17 ғалаба, 11 дуранг ва 25 мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати: 77-90.

АГМК 2019 йилги мавсумда Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичида ўйнаганди. Ўшанда жамоа дастлаб Олмалиқда Тожикистоннинг «Истиқлол» жамоасини (4:2) мағлуб этган ва гуруҳ босқичига чиқиш учун ҳал қилувчи баҳсда эса Саудия Арабистони клуби «Ал Насср»га (0:4) ютқазганди.

«Ал Гарафа»га қарши бўлажак ўйин АГМК учун ОЧЛ доирасидаги 3-ўйинга айланади. Ҳозирча АГМК ҳисобида 1 ғалаба ва 1 мағлубият мавжуд. Тўплар нисбати: 4-6.

АГМК жамоаси 7 апрель куни Доҳадаги «Суҳаим Бин Ҳамад» стадионида мезбон «Ал Гарафа» билан ОЧЛ гуруҳ босқичи йўлланмаси учун курашади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 20:20да бошланади.

ОЧЛ-2021. Плей-офф босқичи ўйини.

7 апрель, чоршанба.

«Ал Гарафа» — АГМК  

Доҳа, "Суҳаим Бин Ҳамад" стадиони.

Ҳакамлар: Али Сабаҳ Аддай Ал-қайси, Ҳайдер Абдулҳасан Али Убайдее, Амеер Давуд Ҳуссейн Алвиндави, Ферас Тавил

Назоратчи: Насер Дарвиш Мустафа Алгафари

Комиссар: Али Жебрил

Бошланиш вақти: 20:20


Манба: FC AGMK


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz