Қайднома

Қидирув

Яйпандаги “Ўзбекистон” ўйингоҳи ФИФА стандартларига мос замонавий аренага айланди

Яйпандаги “Ўзбекистон” ўйингоҳи ФИФА стандартларига мос замонавий аренага айланди

  05.04.2021 21:00
  0
  251
Яйпандаги “Ўзбекистон” ўйингоҳи ФИФА стандартларига мос замонавий аренага айланди

2021 йилги мавсумда илк бор Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этаётган “Турон” футбол клубининг уй ўйингоҳи ҳисобланадиган «Ўзбекистон» аренаси ФИФА стандартларига мос холга келтирилди. Хусусан ўйингоҳда 4х8 м ўлчамда улкан “UZLED” электрон монитори ҳамда  ёруғлик даражаси 2000 люкс бўлган “Philips” светодиод ёритиш тизимлари ўрнатилди, шунингдек 3500 ўринли қўшимча трибуналар қуриб битказилди.

Мўжазгина Ўзбекистон туманининг Яйпан шаҳарчасида олиб борилаётган ушбу бунёдкорлик ишлари «Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш» шиори остида жами 45 кун давомида қуриб битказилди. Муҳтарам президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан олиб борилаётган эзгу ислоҳотлар самараси натижасида бугунги кунда юртимизнинг барча худудларида шу каби кўнгилочар масканлар, спорт объектлари ва муҳташам бинолар қад ростламоқда.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзод Юлдашевларнинг бевосита қўллаб-қувватлашлари натижасида эндиликда Яйпан шаҳрида «Ўзбекистон» номи билан аталадиган замонавий спорт аренаси фойдаланишга топширилди.

Ўйингоҳ худудида футбол учрашувларини томоша қилиш учун ташриф буюрадиган мухлислар учун барча шароитлар яратилган. Хусусан «Турон» футбол клуби бренди акс эттирилган турли маҳсулотлар савдоси «TURON SHOP» дўкони тармоғи орқали ташкил этилмоқда.

«Турон» футбол клуби жамоаси қўллаб-қувватлаб турган барча мутасаддиларга ўз миннатдорчилигини изҳор қилади.


Манба: fcturon.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz