Қайднома

Қидирув

Месси: «Ҳакам менга «сариқ» бермоқчи бўлди»

Месси: «Ҳакам менга «сариқ» бермоқчи бўлди»

  06.04.2021 22:54
  0
  433
Месси: «Ҳакам менга «сариқ» бермоқчи бўлди»

«Барселона» сардори Лионель Месси Испания Ла Лигаси 29-туридан ўрин олган «Вальядолид»га (1:0) қарши учрашув ҳакамларидан норози бўлди.

Агар аргентиналик футболчи мазкур учрашувда сариқ карточка олганида «Реал»га қарши кечадиган кейинги турнир ўтказиб юборарди. Леонинг фикрича, бош ҳакам Сантьяго Хайме Латре унга карточка кўрсатиш учун вазият қидирган. Биринчи бўлим якунлангандан кейин танаффусда Месси клуб вакили Карлес Навалга «Ҳакам менга сариқ карточка беришни жуда истаяпти. Ақлбовар қилмайди» деган.

Бироқ Месси ўйинни огоҳлантиришсиз ўтказди. Рефери эса «Вальядолид» вакиди Плано Оскарни майдондан четлатди. «Барселона» эса 90-дақиқада Усмон Дембеле томонидан урилган гол эвазига қийин ғалабани қўлга киритди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz