Испаниялик машҳур футболчи Габи профессионал фаолиятини якунлади. Бу ҳақда «Атлетико» Мадрид расмий сайти хабар бермоқда.
«Бизнинг афсонамиз - Габи фаолиятини якунлади», - деб ёзилади клуб хабарида.
37 ёшли Габи «матрасчилар» сафида 2004-2007 ҳамда 2011-2018 йилларда тўп сурган. У ушбу давр мобайнида «Атлетико» либосида жами 413та ўйин ўтказдииб, ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 43та голли узатма ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
Габи «Атлетико»дан ташқари «Хетафе», «Сарагоса» ва «Ал-Садд» клубларида ҳам ўйнаган. У Испания чемпионати, Испания кубоги, Испания Суперкубоги, Европа лигаси ва УЕФА Суперкубоги ғолиби ҳисобланади.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17