Қайднома

Қидирув

"Навбаҳор" – “Пахтакор” ўзаро ўйинлар тўпурарлари

"Навбаҳор" – “Пахтакор” ўзаро ўйинлар тўпурарлари

  07.04.2021 14:45
  0
  272

Хабарингиз бор, бугун Намангандаги, “Марказий” ўйингоҳда Суперлига 5-тур баҳслари доирасидан ўрин олган “Навбаҳор” ҳамда “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашув ўтказилади.

Ўзаро ўйинларда энг кўп тўп киритган футболчи Александр Гейнрих ҳисобланади. У жами 9 марта наманганликлар дарвозасига гол урган. Леонид Кошелев эса 7 тўп киритган. Шундан 3тасини "Навбаҳор", 4тасини "Пахтакор" сафида киритган. Игорь Сергеев ҳозирча бу рақиб дарвозасини 7 бор ишғол қилган. Шунингдек, “Пахтакор”дан Игорь Шквирин, Анвар Солиев, Зайниддин Тожиев ва Одил Аҳмедов 4тадан тўп киритган. "Навбаҳор"дан Шуҳрат Мирхолдиршаев ҳисобида 4, Олег Шацких ҳисобида 3 гол мавжуд. Кошелевдан ташқари Вадим Котельников ҳам ҳар икки жамоа сафида гол уришга эришган.

Ўзаро ўйинлар тўпурарлари

9 - Александр Гейнрих

7 - Леонид Кошелев, Игорь Сергеев

4 - Игорь Шквирин, Анвар Солиев, Зайниддин Тожиев, Одил Аҳмедов, Шуҳрат Мирхолдиршаев.

3 - Олег Шацких.


Манба: pakhtakor_fc


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz