Қайднома

Қидирув

Роман Абрамович интервью берди ва...

Роман Абрамович интервью берди ва...

  10.04.2021 08:28
  0
  354
Роман Абрамович интервью берди ва...

Forbes нашри журналистларидан Ли Игл «Челси» хўжайини Роман Абрамович билан катта интервью ташкил этди. Бу россиялик миллиардер кўплаб саволларга жавоб берган камсонли ҳолатлардан биридир. Игл у билан ирқчилик, клубнинг келажаги ва ўтмиши, Абрамовичнинг шахсий қарашлари хусусида гаплашди. Мазкур суҳбатнинг эътиборга молик қисми билан қуйида танишишингиз мумкин.

Ўтмиш ҳақида: «Челси» хариди борасида бошқачароқ қарор чиқарарди

*** «Ортга назар ташлаб, айниқса, жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда, эҳтимол, клубга эгалик қилиш бўйича қарашларим мутлақо ўзгача кўриниш оларди. Аммо ўша пайт бу ажойиб ўйинни кўриб, қай йўл билан бўлсада, унинг бир қисмига айланишни хоҳладим».

*** «Мен жаҳон даражасидаги жамоани ташкил этиш, клубнинг барча жиҳатлар бўйича позитив ролга эга бўлишини таъминлаш ниятида келгандим. Ўйлашимча, буни уддаладик. Биринчидан, ниманидир гапирсангиз, охиригача унга амал қилишингиз лозим. Айниқса, камгап инсон бўлсангиз, бу жуда муҳимдир. Иккинчидан, футбол - жамиятнинг бир қисми, жамият эса - футболнинг бир қисми. Бу футболда табиий ҳолат - оммага эргашиш, жамиятни қўллаб-қувватлаб, унинг бир қисмига айланиш».

*** «Амбициялар ҳам муҳим. Худди илк бор клуб хўжайинлигини қабул қилиб олган пайтимдаги каби. Умид қиламанки, бу сўнгги 17 йил мобайнида майдон ва унинг ташқарисида амалга оширган ишларимизда намоён бўлмоқда».

*** «Ўйлашимча, совринлар барчасидан далолат бериб турибди. Улар бизнинг ким эканлигимиз, ўтган йиллар давомида қандай ютуқларга эришганимизни кўрсатмоқда. Мақсадим - совринлар ютишни давом эттириш ва келажакни қуриш».

*** «Биз клубни сотиб олганимизда, собиқ футболчилар ҳатто ўйинларга ҳам ташриф буюришмасди. Бироқ уларнинг қўллаб-қувватлаши муҳим: клуб ўтмишига дахлдор кишилар иштирокисиз унинг келажагини барпо этиб бўлмайди».

Аёллар жамоасининг аҳамияти, ирқчилик, омма эътиборидан четда юриш ҳақида

*** «Аёллар жамоаси - «Челси»нинг муҳим қисми. У бизга клуб сифатида шаклланишимизда ёрдам беради. Клубларнинг аёллар футболини қўллаб-қувватламасликлари, қизларга улкан ютуқларга эришишлари учун қулай шарт-шароитларни яратмасликлари учун бирор-бир сабаб кўрмаяпман. Бу мен учун фақатгина принцип масаласи ҳисобланмайди, зеро аёллар футболида катта салоҳиятни кўряпман. Агар эркаклар футболида бўлган мададни аёллар футболига ҳам берганимизда, албатта, футбол бизнес нуқтаи назаридан янада муваффақиятлироқ бўларди».

*** «Ирқчилик ва антисемитизм - ёвузликнинг бир хил кўриниши. Бугунги кунда уларнинг ҳеч бирига бизнинг ҳаётимизда жой топилмаслиги керак. Ҳар гал футболчиларимизга расизмга хос муносабатда бўлинаётгани ҳақида хабарларни эшитганимда, шок ҳолатига тушаман. Бу - шармандалик. Агар биз клуб сифатида антисемитизм ва ирқчилик каби иллатларга қарши курашда вазиятни ижобий томонга ўзгартира олсак, ҳар қандай услуб билан бўлсада, бунга ўз ҳиссамни қўшишга тайёрман».

*** «Ҳеч қачон омма олдида ўзимни кўз-кўз қилишга интилмаганман. Клуб фаолияти барчасини намоён этиши лозим. Ўтган воқеалар бўйича қўшимча изоҳлар бериш бефойда».

*** «Челси» маданияти самарадорликка асосланган. У ўз навбатида, кенг жамоатчиликни қамраб олади, турфа хилликка мойил. Ҳар икки жиҳат муваффақиятимизда ҳал қилувчи аҳамиятга эга, бири-бирисиз иш бермайди».

Келажак ҳақида: Абрамович клубнинг келажакдаги ютуқларига пойдевор қўймоқчи

*** «Спорт шунингдек, фондимизни ривожлантиришда ҳам улкан аҳамият касб этади. Ушбу фонднинг Британия футболида энг йирикларидан бири ҳисобланиши билан фахрланамиз. Умид қиламанки, мухлислар бизни қўллаб-қувватлашаётганига худди шу тарзда жавоб бераётганимизни кўришади».

*** «Челси» бой тарихга эга, бунда алоҳида ролим борлиги омадим келганидан даракдир. Клуб мендан олдин ҳам бўлган, кейин ҳам бўлади. Менинг вазифам - унинг бугун муваффақият қозонишини таъминлаш ва келажакка пойдевор қўйиш. Кобхэмдаги академиямиз ютуғига муҳим жиҳат сифатида қарашимнинг сабаби ҳам шунда».

*** «Футбол - бу шунчаки бизнес учун имконият эмас. Футбол - бу оммавий спорт. «Челси» - бу жамият. Биз бажараётган ишимиз, киритаётган инвестициямиз, асосий йўналишимизга шу жамиятни жалб этишимиз керак бўлади».

 Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz