Қайднома

Қидирув

Ҳаммаси бир ўйин атрофида!

Ҳаммаси бир ўйин атрофида!

  10.04.2021 10:40
  0
  257
Ҳаммаси бир ўйин атрофида!

Европа минтақасидаги ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Сербия ва Португалия миллий жамоаларининг ўзаро учрашуви бирданига қатор воқеликлар ортидан тилларда достон бўлди. Энг асосий факт ва ёрқин воқелик португаллар етакчиси Криш­тиану Роналду билан боғлиқ, албатта.

***УЕФА ўз байроғи остидаги саралаш ўйинларида VAR тизими ёрдамига эҳтиёж сезмади ва бунинг ортидан ҳакамликка доир бир неча қўпол хатоликлар кузатилди. Жумладан, Сербия - Португалия учрашувида техник воситанинг йўқлиги мезбонларга жуда қўл келиб, улар дуранг натижани сақлаб қолишди. Бинобарин, ҳакам 90}3-дақиқада Криштиану Роналду урган соф голни инобатга олмади. Оқибатда 36 ёшли ҳужумчи аччиқланганидан қўлидаги сардорлик боғичини майсага улоқтириб, финал ҳуштаги янграшидан олдин майдондан чиқиб кетди.

***Криштиану Роналду учрашувдан сўнг шу хатти-ҳаракати туфайли умуртқа мушак атрофиясидан азият чекаётган 6 ойлик чақалоқ - Гаврил Журжевич ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам бериши мумкинлигини билгач, анча тинчланган бўлса, ажабмас.

***Учрашувда навбатчилик қилган маҳаллий ўт ўчирувчилар гуруҳи вакили Жорже Вукичевич якунда Роналду улоқтирган боғични олиб қўйди. Табиийки, у нақадар қимматбаҳо эсдалик буюмига эга бўлганини хаёлига ҳам келтирмаганди. Кейин миясига бир ажойиб ғоя келди - CR7 белгиси бор боғич билан суратга тушдию, уни хайрия аукционига жўнатди. Вукичевич бунда савдодан тушган маблағни Гаврил Журжевичнинг даволаш харажатини қоплашга йўналтиришини ҳам қўшиб қўйди. Маълум қилинишича, унинг ота-онасига 2,5 миллион евро керак экан. Улар бунга қадар хайрия йўли билан атиги 500 минг евро йиғишганди.

***Диққат қилинг, Роналдунинг сардорлик боғичи Limundo сайти аукционида 7,5 миллион динор (чамаси 64 минг евро)га сотилди.

***Ташкилотчиларнинг айтишларича, савдо давомида боғичнинг баҳоси 10,8 миллион еврога кўтарилган. Бироқ текширувлардан кейин номаълум харидорнинг шунча тўлай олмаслиги аниқланган.

***Савдо 3 кун давом этди ва якунда MozzartBet никли харидор рақибларини 10 динорга орт­да қолдирди.

 

Сўз

 - Гуруҳимиздаги барча йигитлар билан маслаҳатлашиб, Роналду боғичи воситасида жажжи Гаврилга ёрдам беришга қарор қилдик. Жорже Вукичевич.

- Тўғриси, ўғлимизга ёрдам бериш учун шундай хайрли ишга қўл урадиган кишилар борлигига ишонолмаяпман. Улар бизни ҳаттоки, танимайдилар... Гаврил Журжевичнинг онаси.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz