Қайднома

Қидирув

Месси Рамосга тенглашиб олди

Месси Рамосга тенглашиб олди

  11.04.2021 13:54
  0
  128
Месси Рамосга тенглашиб олди

«Барселона» сардори Лионель Месси «Реал»га қарши учрашувни асосий таркибда бошлади. Шу тариқа у «эль Класико»даги 45-учрашувини ўтказди. Бу борада у мадридликлар сардори Серхио Рамос билан тенглашиб олди. Кечаги учрашувни Рамос жароҳати туфайли ўтказиб юборди. Месси илк бора 2005 йилнинг ноябрида «Класико»да иштирок этганди.

Шу ўринда айтиш жоиз, Месси «Класико»ни голсиз тарк этди. Мана саккиз учрашувдирки Лео мадридликлар дарвозасини нишонга ола билмаяпти. Яна бир қизиқ жиҳати Месси Криштиану Роналду кетганидан кейин ҳали «Реал» дарвозасини ишғол қилмади. Ҳаттоки мадридликлар дарвозасига урилган голларга ассистентлик ҳам қилмаган.

Охирги марта у «Эль Класико»да 2018 йилнинг май ойида гол урган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz